Янги Ўзбекистон

@yangiuzbekiston2020 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Янги Ўзбекистон каналида сиз юртимиз ва халқаро майдондаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янгиликлар, муносабатлар, мақолалар билан танишиб боришингиз мумкин.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Marketing, PR, reklama
Indeksga qo‘shilgan
30.04.2020 14:27
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
170
ta obunachilar
~118
1 ta e’lon qamrovi
~939
kunlik qamrov
~14
ta e’lon 1 kunda
69.4%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@yangiuzbekiston2020 iqtibos olgan kanallari
Узгидромет
"Халқ овози"
UZBEK VIDEO CHANNEL
Kun.uz | Rasmiy kanal
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Hudud Inform
Xushnudbek.uz
Kun.uz | Rasmiy kanal
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
Дунёда (5 июнь):
- аниқланган ҳолатлар 6 664 908;
- вафот этганлар 391 686.

Энг кўп (касалланган / вафот этган) ҳолатлар кузатилган давлатлар:
1. 🇺🇸 АҚШ 1 872 660 / 108 211;
2. 🇧🇷 Бразилия 614 941 / 34 021;
3. 🇷🇺 Россия 449 256 / 5 520;
4. 🇬🇧 Буюк Британия 283 080 / 39 987;
5. 🇪🇸 Испания 240 660 / 27 133;
6. 🇮🇹 Италия 234 013 / 33 689;
7. 🇮🇳 Ҳиндистон 227 273 / 6 367;
8. 🇫🇷 Франция 189 569 / 29 068;
9. 🇩🇪 Германия 184 924 / 8 642;
10. 🇵🇪 Перу 183 198 / 5 031.

Марказий Осиё ва Афғонистон:
1. 🇦🇫 Афғонистон 18 969 / 309;
2. 🇰🇿 Қозоғистон 12 312 / 52;
3. 🇹🇯 Тожикистон 4 289 / 48;
4. 🇺🇿 Ўзбекистон 3 987 / 16;
5. 🇰🇬 Қирғизистон 1 936 / 22.

МДҲ ва Болтиқбўйи (юқорида саналганлардан ташқари):
1. 🇧🇾 Беларусия 46 868 / 259;
2. 🇺🇦 Украина 26 542 / 770;
3. 🇦🇲 Арманистон 11 817 / 183;
4. 🇲🇩 Молдова 9 018 / 317;
5. 🇦🇿 Озарбайжон 6 522 / 78;
6. 🇪🇪 Эстония 1 910 / 69;
7. 🇱🇹 Литва 1 694 / 71;
8. 🇱🇻 Латвия 1 085 / 25;
9. 🇬🇪 Грузия 805 / 13.
Манба:
To‘liq o‘qish
⚡️Тошкентда рекорд натижа — 140 нафар бемор соғайди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

📈 Жами соғайганлар — 3227 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
Озиқ-овқат нархлари индекси сўнгги 17 ой ичида энг паст даражага тушди

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, COVID-19 пандемияси таъсирида глобал иқтисодиётнинг кескин пасайиши кетма-кет тўрт ой давомида озиқ-овқат захиралари ва талабнинг барқарорлигига таъсир қилмоқда.

Хусусан, май ойида ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси 162,5 пунктни ташкил этган, бу аввалги ойга нисбатан 1,9 фоизга пастдир.

ФАО шакар нархлари индекси олдинги ойга нисбатан 7,4 фоизга ўсиб, апрел ойидаги тушишнинг ярмини тиклади. Бу халқаро нефт нархларининг ўсиши, Ҳиндистон ва Таиландда ҳосилнинг кутилганидан ҳам паст бўлиши билан боғлиқ. Маълумот ўрнида, жаҳонда Ҳиндистон шакар ишлаб чиқариш бўйича, Таиланд эса экспорт қилиш бўйича етакчи ҳисобланади.

ФАО дон маҳсулотлари нархлар индекси апрель ойидан бери 1,0 фоизга тушиб кетди. Халқаро гуруч бозорида "японик" ва "басмати" навлари нархлари кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бироз ушбу маҳсулотнинг қиймати ҳам ошди. Буғдойнинг экспорт баҳоси эса кутилганидек бутун жаҳон захираларининг тўлиб-тошганлиги натижасида арзонлади. Озуқа донларнинг нархи эса янада пасайиб кетди. Хусусан, АҚШ маккажўхориси нархи 2019 йил майдаги даражасидан деярли 16 фоизга пастлаган.

ФАО ўсимлик ёғи нархлари индекси 2,8 фоизга тушиб, 10 ой ичида энг қуйи даражага етди. Рапс ва кунгабоқар мойлари нархлари кўтарилган бир пайтда, тўртинчи ойдирки пальма ёғи нархлари пасаймоқда, бу импортнинг глобал талаби пасайиши ва йирик экспорт қилувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш ва захираларнинг кутилган даражасидан юқори эканлигини кўрсатмоқда.

ФАО гўшт нархлари индекси май ойида 0,8 фоизга тушиб, унинг ўртача қиймати 2019 йил май ойига нисбатан 3,6 фоизга пастлаган. Шарқий Осиёда импортга талаб ўсиб боришига қарамай, мол, парранда гўштлари нархлари пасайишда давом этмоқда.
To‘liq o‘qish
МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА, БУГУНГИ КУНДА ЮРТИМИЗДА 31 ТА ТОВАРЛАР ГУРУҲИ ВА 82 ТУРДАГИ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДА 245 ТА КОРХОНА МОНОПОЛ ҲОЛАТДА САҚЛАНИБ ҚОЛМОҚДА. ЛЕКИН БИР ҚАТОР ЙЎНАЛИШЛАРДА РАҚОБАТ МУҲИТИ ШАКЛЛАНИБ БЎЛГАН 19 ХИЛ МАҲСУЛОТ ВА ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА 70 ТА КОРХОНАНИ МОНОПОЛИСТЛАР РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ МУМКИН.

«Замон ўзгаряпти ЛЕКИН МОНОПОЛ КОРХОНАЛАР ўзгара олмаяпти»

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram
To‘liq o‘qish
Қирғизистон Парламентида Чечма Қадамжой ҳамда Сўх анклави аҳолиси ўртасида вужудга келган зиддиятлар тафсилотлари бўйича эшитув бўлиб ўтди.

Унда Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов депутатлар саволига жавоб бериб, "Кайтпас" постини очиш бўйича вазиятни тўлиқ баҳоламасдан, шошилинч тарзда келишувга эришилгани, натижада эса мазкур пост Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо эмаслиги туфайли ёпилганини маълум қилган.

Бороновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томон можаронинг кучайишига йўл қўймаслик ва чегара масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишган.

Шунингдек, мазкур учрашувда 20 июнь куни паритет асосида комиссия мажлиси ўтказилиши режалаштирилгани, унда Қирғиз-Ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олингани айтилди.

@aburxanov
To‘liq o‘qish
Қабул 2020

⚠️ Энди бўлажак юристлар ҳам 3та йўналишни танлай олади

✅ Жорий йилда юридик йўналишга топширадиган абитуриентларда ҳам 3 та йўналишни танлаш имкони бор. Ҳозир Тошкент ва Қорақалпоқ юридик университетлари фаолият юритмоқда. Абитуриент улардан бирини танлаши мумкин. Агар вилоятлардаги юридик факультетлар ҳам очилса, танлаш имконияти янада ошади. Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимовнинг ушбу фикрлари ДТМнинг телеграмдаги каналида берилди.

🏫 Янги ташкил қилинадиган юридик факультетларнинг ўқув дастурлари намунавий тарзда ташкил этилади. Бу борада ишлар бир ҳафта ичида тугатилиши керак. «Лекин янги юридик факультетлар учун жорий йилдан қабул бошланиши ўша университетларнинг ўзига боғлиқ. Қайси университет ўқитувчиларни тайёрлаб, факультетларни оча олса, ўқув дастурлари билан таъминлашни ўз бўйнимизга оламиз», - дейди Раҳимжон Ҳакимов.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
To‘liq o‘qish
🇺🇸🇨🇳 Трамп Си Цзиньпин билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўйганини айтди

Шу билан бирга, АҚШ етакчиси Си Цзиньпинга қарши шахсий санкция жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп узоқ муддатдан буён Хитой раиси Си Цзиньпин билан мулоқот қилмаганини айтди. Трамп Хитой коронавирус пандемияси учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилган. Зеро, ҳукумат вирус тарқалишини бошланғич босқичда тўхтатиши шарт эди.

Трамп Хитой билан савдо муносабатларини ҳам ёдга олган. У Америка томонидан киритилган санкциялар туфайли ўтган йил сўнгги 67 йил ичида Хитой иқтисодиёти учун энг нохуш бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, у шунга қарамасдан, икки мамлакат савдо битимини тузишга муваффақ бўлгани ва бу «тарихдаги энг буюклардан бири» бўлганини қўшимча қилган.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, жами 6,3 млнга яқин киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 379 минг нафари вафот этган.

Вашингтон Пекинни коронавирус тарқалишида айблаб келмоқда. Хитой ҳукумати ушбу даъволарни рад қилиб келмоқда.
To‘liq o‘qish
Долзарб

⚡️ Вазир яна Бош прокурорга мурожаат қилди,
муаммо ҳамон ечилмаяпти

👨🏼‍⚕️Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек, жорий йил 4 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Ғалаба” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. томонидан “оёқда жароҳат” шикояти билан тез тиббий ёрдам шахобчасига чақириқ бўлади. Тиббиёт ходимлари борган манзилда сабабсиз бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан аёвсиз калтакланади, дейилади ССВ матбуот котибининг телеграмдаги каналида.

🚑 Натижада, 28 ёшли шифокор Ж.О. ва 44 ёшли фельдшер жиддий жароҳатлар билан Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

✍🏻 Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар жиддий жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бу масала бўйича прокуратурага қилинаётган биринчи мурожаат эмас. Ўзбекистонда ҳар йили юзлаб тиббиёт ходимлари калтакланади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
To‘liq o‘qish
Дам олиш кунларида Қозоқистон ҳудудидан салқин ҳаво кириб, иссиқ бироз чекинади ва ниҳоят ҳарорат меъёрда – кечаси 17-22 даража атрофида, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
____________

В выходные дни с районов Казахстана прогнозируется небольшой заток прохладного воздуха, с которым произойдет спад жары и температура наконец-то опустится до нормальных значений в пределах ночью 17-22 градусов, а днем 32-37 градусов.
To‘liq o‘qish
#Ваҳимага_ўрин_йўқ

Кўп сонли фуқароларимизнинг ҳақли саволларига жавоб топиш мақсадида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Дилшод Қодиров билан боғландик.

Туманимиз фуқароларининг ташвишланишларига асло ўрин йўқ.

Бўка туманимиз техник сабабларга кўра сариқ ҳудудлар орасига тушиб қолган.

Марҳамат👆 ўзингиз кўринг туманимиз «ЯШИЛ» да турибди.

Карантин қоидаларига риоя этинг ва коронавирус касаллигини туманимизга кириб келмаслигига ҳисса қўшинг.

@XO_2020_X
To‘liq o‘qish
Бўка тумани хатолик сабаб "сариқ" ҳудудга кириб қолгани маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.
Жами 5,6 километрлик йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Лойиҳа натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 минутга камаяди.
Шу ерда Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом новой улицы и путепровода в городе Ташкенте.
Новая улица общей протяженностью 5,6 километра будет способна пропускать 3 тысячи транспортных средств в час. В результате реализации проекта автомобильный трафик в сторону Сергелийского района снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.
Состоялась презентация Транспортной концепции столицы и инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
​🔺2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish