АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МУҲИМ МАСАЛА.
📸Бугун бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам кўринмас душманга қарши кескин кураш чоралари кўрилмоқда. Мана қарийб икки ойдан ошдики жаҳон иқтисодиёти пандимия сабабли қатор қийнчиликларни бошдан кечирмоқда. 📡Аммо давлат иқтисодиёти ва халқ хўжалигини карантин сабабли бутунлайм тўхтатиб бўлмайди. Зеро инсонлар эҳтиёжини ва ҳаёт давомийлигини таъминловчи асосий тармоқлар карантин даври бўлишига қарамасдан фаолият олиб бормоғи зарур ва шарт.Шу сабадан ҳам қатор давлатларда бўлгани каби бизда ҳам карантин тартиблари секин –асталик билан бўлсада юмшатиб келинмоқда.
✏️Жумладан, кўплаб корхоналар ва тадбиркорларнинг ишлаши учун давлат томонидан солиқ ва бошқа тармоқларда имтиёзлар яратиб берилмоқда. Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тиклаб ҳатто хорижий экспорт салоҳиятни ҳам оширмоқда.Натижада аҳолининг катта қисми иш билан таъминланиб уларнинг ижтимоий ҳолати яхшиланаяпти. Хусусан,Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ҳам бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти қайта тикланиб уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда.
🔎Тошкент вилояти прокуратураси ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда шаҳарда фаолият олиб бораётган бир қатор корхоналар фаолияти ўрганилди.Вилоят прокуратураси ва шаҳар прокурори ҳамда шаҳар ҳокимлиги масъуллари корхоналарда бўлиб тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Ва тадбиркорларни қийнаётган баъзи бир муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан тегишли чораларни кўришди.
👉Шунингдек, учрашув давомида корхоналарда мавжуд бўлган иш ўринларига Янгийўл шаҳрида яшаётган ишсиз хотин –қизлар жалб этилди. 👍Натижада 4 та тикувчилик корхонасига 100 нафарга яқин хотин - қизлар доимий ишга жойлаштирилди.Бу бир жиҳатдан ишлаб чиқариш суратини оширса иккинчидан бандлик муаммоларини ҳал этади.
👉Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати https://telegram.me/yangiyulshahar