#Олимпиада🔰
КИЧКИНА ЗАКОВОТЧИЛАР🔹Болаларни ёшлигидан билимли, зукко, ватанпарвар этиб тарбиялаш устувор вазифа санади.
✅Ана шу мақсадни кўзлаган ҳолда бугун Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилари ўртасида Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи соврини учун
"Кичкина заковотчилар" олимпиадаси ташкил этилди.
♻️Дастлаб секторлар ўртасида ўтказилган беллашувда тарбияланувчилар 5 та йўналиш бўйича беллашиб, финал босқичида 1-, 15-, 40-мактабгача таълим ташкилотлари 1-ўринни эгалладилар.
Наманган вилояти ММТБ ахборот хизмати