Дўстлар бўлмайди....
Баъзида кимгадир ишонгинг келар,
Сирларинг очасан кўнгил қўймайди.
Дардларинг сотганлар пушаймон қилар,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Баъзида ботасан қайғуларингга,
Бир дилкаш истайсан юрак тўлмайди.
Ҳеч кимни иши йўқ туйғуларингга,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
На тақдир пешводир ўтган умрингга,
Ёрим деб қучганинг қадринг билмайди.
Қўлингдан тутмайди етмай қадрингга,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Кимгадир суяниб тойиб кетасан,
Аллоҳдан ўзгаси сени билмайди.
Хаёлан ўзингча нажот кутасан,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Тоғдек бардошингни синаб қўйишмас,
Нуратишар бехос, раҳм қилмайди.
Сени иғволаринг қилиб тўйишмас,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Сабринг етгунича ўзингга суян,
Билсанг ўзгалардан кўнгил тўлмайди.
Сени ҳаётингни яшаб билмайди,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
https://t.me/yangihayot_gazetasi
Баъзида кимгадир ишонгинг келар,
Сирларинг очасан кўнгил қўймайди.
Дардларинг сотганлар пушаймон қилар,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Баъзида ботасан қайғуларингга,
Бир дилкаш истайсан юрак тўлмайди.
Ҳеч кимни иши йўқ туйғуларингга,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
На тақдир пешводир ўтган умрингга,
Ёрим деб қучганинг қадринг билмайди.
Қўлингдан тутмайди етмай қадрингга,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Кимгадир суяниб тойиб кетасан,
Аллоҳдан ўзгаси сени билмайди.
Хаёлан ўзингча нажот кутасан,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Тоғдек бардошингни синаб қўйишмас,
Нуратишар бехос, раҳм қилмайди.
Сени иғволаринг қилиб тўйишмас,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
Сабринг етгунича ўзингга суян,
Билсанг ўзгалардан кўнгил тўлмайди.
Сени ҳаётингни яшаб билмайди,
Ўзингдан ўзгаси дўстлик қилмайди.
https://t.me/yangihayot_gazetasi