🍃🌿🍃
Т и л а к !
Тилайман эй дўстим,хар қандай дамда,
Номарду - нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.
Мехридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю - онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.
Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Хар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.
Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар,
Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар,
Ажал қачон келар,бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин.
Мол давлат ўткинчи,келиб кетади,
Омадинг кулса дўст тўлиб кетади,
Йикилсанг устингдан тепиб ўтади,
Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин.
Т и л а к !
Тилайман эй дўстим,хар қандай дамда,
Номарду - нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.
Мехридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю - онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.
Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Хар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.
Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар,
Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар,
Ажал қачон келар,бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин.
Мол давлат ўткинчи,келиб кетади,
Омадинг кулса дўст тўлиб кетади,
Йикилсанг устингдан тепиб ўтади,
Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин.