Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги Мунаввар сешанба тонги барчамизга муборак бўлсин!
Барчамизга яна бир тонг нашидасини, тароватини кўриш ва ҳушбўй ҳавосидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз эса ғанимат, зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик.
Оллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин!!
Кунингиз файзли, унумли, қувончли ва омадли бўлсин!!