#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра:🔹Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида
Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида
Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали
Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси
Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт
университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;
🔹Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт
университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.
✅ Таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб,
компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot