KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Канал Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев томонидан юритилади.
Ҳақиқат сизга ёқмаса, уни айтган инсонни ёмон кўришга бу асос эмас.
Реклама учун @Abdumumin9vv

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Келишилган ўйин?!

Инфо келди. Бу турда (Суперлига) кимдир, кимгадир ютқазиб бериши борасида ютиши керак бўлган клуб рахбари ва ютқазиши керак бўлган жамоа мураббийи ўртасида сухбат бўлибди. Сухбат натижаси маълум эмас.

Ким нима сабабдан бу хабарни тарқатаётганини билмайман. Керакли одамлар буни ўрганиб чиқишади деган умидим бор.

@Yahyoxoja_konkret


Шацких "Пахтакор"ни бундан хам оғир ахволга солиб кетмасидан олдин истэъфо бериши керак.

Ички мухит ва жамоа атрофидаги гап-сўзлар, фан клубни бугунги перфоманси мамлакатнинг энг совриндор жамоасига ярашмайди.

@Yahyoxoja_konkret


Трибунадаги "Пахтакор" фанклуби аъзолари "Максим Аут" деганча унинг истэъфосини талаб қилмоқда.

"Пахтакор" Шацкихни қайтариб эски яраларни қўзғатиб юборди.

@Yahyoxoja_konkret


"Пахтакор" ишқибозлари Шацких дублга жўнатиб жазолаган Драганни талаб қилишмоқда.

@Yahyoxoja_konkret


"Навбаҳор"ни қайси мураббий бошқариши керак деб хисоблайсиз?
So‘rovnoma
  •   Мўминжонов
  •   Лушчан
  •   Иккаласи хам эмас
5772 ta ovoz


Юрак жизз қилди...


"We Global" нашри терма жамоаларнинг ЖЧга чиқиш имконятларини фоизда бериб бораётганидан хабарингиз бор.

Бугунги холат бўйича, вазият суратда кўрсатилгандек. Термамизни мундиалга шу босқичдаёқ йўл олиш эхтимолини 86 фоиз деб бахолади. Бу Осиёдаги энг яхши 4-кўрсатгич. Нашр Япония, Эрон, Жанубий Кореядан кейинги ўринга "оқ бўриларни" жойлаштирган.

Манбага кўра шу босқичдаёқ ЖЧга чиқиш учун гурухимиздаги БАА 12%, Қатар эса 1% фоизгина имкониятга эга.

@Yahyoxoja_konkret


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир ва Акмалнинг реакцияси Ўткирнинг қахрамонлиги сингари тарихда абадий қоладиган бўлди...

@Yahyoxoja_konkret




Бечора футболчилар. Бири иситма билан дим хавода ўйнайди, яна бири жарохат олса хам алмаштиришга одам йўқлиги боис оғриқдан тишини-тишига қўйиб югуради. Ёшлар-ку, ақл олмайдиган босимни хис қилиб, жанг қилишга мажбур. Ишонмаслигини очиқчасига айтганлари, энг оғир пайтда ўртага тушади.

Энг ачинарлиси, футболчиларнинг соғлиғи, умри ва асаблари билан "риск" қилиши хақида хеч ким ёзмайди. Аммо реализация йўқлиги ва натижаларни ёмонлигага бош сабабчи қилиб улар кўрсатилади. Кулгули томони шундаки, жамғарилган 13 очкони 90 фоизи сиз дарвозага аниқ зарба йўллай олмаслиги иддао қилинган футболчиларни мехнати, фидоийлиги ортидан келди. Айбдорни футболчилар орасидан қидирманг. Уят бўлади-е)

@Yahyoxoja_konkret


Катанец қандай мураббий? 1-5-гача бахоланг!
So‘rovnoma
  •   1
  •   2
  •   3
  •   4
  •   5
  •   Бахоси йўқ мураббий)
7285 ta ovoz


Ўткирни бутун Осиё хис қилди-ю)

@Yahyoxoja_konkret


Коментни "бошқачаси"

@Yahyoxoja_konkret


Гейм, сет, матч.

@Yahyoxoja_konkret


Квотадан ташқари, таркиб борасида хам Катанец бу рўйхатдаги мутахассислардан анча яхшироқ ижрочиларга эга бўлгани хам факт!

Одил Ахмедов "Дангал"да мехмон бўлганида, "ЖЧга чиқиш учун бизга Аббосдек хужумда ўйинни  ўзига оладиган футболчи етишмади",- деган эди.

Файзуллаев
билан биргаликда, Элдор ва Абдуқодирнинг катта ўйинларда пишган, дунё даражасида эканлигини унутмаслик керак. Улар фарқни юзага келтиришяпти хам.

Алиқулов, Машарипов, Ўрунов, Хамробеков, Шукуров, Юсупов каби лидерлар ўзининг прайм даврида эканлигини хам хеч ким рад эта олмайди.

Бундан аввалги бирорта мураббийда бир пайтнинг ўзида бу калибрдаги футболчилардан иборат жамоа бўлмаган. Сардорлик боғичига бирдек лойиқ 3 та футболчимиз бўлган даврни эслай олмадим.

Квота билан биргаликда, жипслашган, потенциали катта, характерли йигитлар мундиал йўлланмасини хал қилишдаги асосий омил бўлиб беришмоқда. Улар вазифани уддалашига менда хам шубхам йўқ.

Катанец хамма олиб бераётгани писанда қилинаётган (8.5) йўлланма учун йўқоридаги икки омилга бир чекада жимгина суяниб турибди халос.

@Yahyoxoja_konkret


Аббос бугун футбол мухлислари нигохида!

@Yahyoxoja_konkret


Лима собиқ Ўзбекистон фуқароси)

Қатардан аламимизни олиб бермоқчи чоғи)


БААни бизга қарши ўйинда жиноий жавобгарликдан қўрқиб келмаган футболчиси - Лима Қатар даврозасига *учинчи голини урди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹"Хис қилдим"

Ўткир Юсуповнинг матбуот анжуманида билдирган фикри!


Асланов билан футбол dan repost
ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги турини эсласангиз керак. Биз Қатар билан ўйнаганмиз. Корея Эронни қабул қилган.

Агар Корея Эронни ютса, биз Қатарни ютишимиз кифоя бўлган. Корея ва Ўзбекистон мундиалга чиқарди.

Агар Эрон ютса, биз Қатарни 6 тўп фарқи билан ютишимиз керак эди. Шунда биз ва Эрон мундиалга чиқардик.

Эрон Кореяда ҳисобни очган. Биз иккинчи таймда Қатар дарвозасига қаторасига гол ура бошлаганмиз. Ўйин охирларида ҳисоб 5:1, бизга яна икки гол керак, Корея эса ўз ўйинини ютқазиб, юрак ховучлаб Тошкентдаги ўйин натижасини кутган. Қандайдир 4-5 дақиқа корейсларнинг тақдири ҳавода муаллақ қолган, аниқроғи, бошқа ўйин натижасига боғлиқ эди.

Якунда Жанубий Корея мундиалга чиқди, биз икки гол уролмадик. Аммо барибир корейслар ўз мураббийини кечиришмади, истеъфога чиқаришди. Якуний натижа қониқарли бўлса-да, ўша беш дақиқанинг бадали бўлиши керак эди. Корея бунақа тарзда чиқмаслиги керак ЖЧга, дейишгандир.

Бугунги ўйинимизни, айниқса, сўнгги 15 дақиқани кўриб ўтириб, ўша ўн йил олдинги воқеани эсладим. Ўхшаш вазият. Шимолий Кореяга қарши бундай хавотирли якуннинг бадали бўлиши керак. Билмайман, Катанец истеъфога чиқиши керакми, ўрнига ким келади, бу яхшими, ёмонми, аниқ фикрим йўқ, аммо шуни аниқ биламанки, бугунги ўйиннинг жавоби бўлиши керак. Шунчаки уч очко билан унутилиб кетмаслиги, атрофлича таҳлил қилиниши, хулоса берилиши шарт.

@aslanov_futbol

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.