Qizlar❤️rasmlari❤️uchun❤️va❤️fotolari❤️kiyimlari❤️nomerlari❤️lichkasi❤️ayollar❤️fiami❤️yashirin❤kame dan repost
Шайхонтоҳур ҳокими ишдан ҳайдалди, Яккасарой ҳокими ҳақида эса интернетда мақтовли мақола айланиб юрибди
Лекин бу икки воқеа бир-бирига алоқадор эмас. 4 апрелгача Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Шуҳрат Муҳаммадхонов бюджетга солиқ тушумлари бўйича прогнозни бажара олмагани учун иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шуҳрат Содиқов ҳамда туман бош солиқчиси Фархиддин Абдунабиев билан бирга Президент ўтказган видеоселектор давомида ишдан олинди (улар билан бирга Учтепа, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Сергели тумани бош солиқчилари ҳам ишдан олинган).
Яккасарой тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ҳақида нима гап? Қозоғистонлик журналист Данара Қурбанова ҳамроҳлари билан Тошкентни айланган, лекин тушдан сўнг шаҳар марказида палов ва манти тановул қилиш мумкин бўлган жойни топа олмай роса сарсон бўлган. Шу вақт олдиларидан чиққан икки, башанг кийинган эркакдан «шу маҳал қаерда палов тановул қилсак бўлади?», деб сўрашган. Эркаклардан бири дарҳол такси тўхтатиб, манзилни тушунтириб, йўл ҳақини ҳам олдиндан тўлаган. Қозоғистонлик меҳмонлар йўл ҳақини ўзимиз тўлаймиз дейишса-да, ҳалиги икки эркак: «Бирор кун ўз ватанингизда ўзбекларни учратсангиз, уларга ҳам яхшилик қиларсиз», деб кузатиб қўйишган.
Йўл давомида эса такси ҳайдовчиси қозоғистонлик меҳмонлардан Яккасарой тумани ҳокимини қаердан танишларини сўраган. Данара Қурбанова ва унинг ҳамроҳлари эса ҳеч қандай ҳокимни танимасликларини, улар ўткинчи икки кишидан бор-йўғи ресторан манзилини сўрашганини айтишганидан сўнг, ҳайдовчи уларни ҳозиргина таксига ўтказиб юборган одам Яккасарой тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов эканини айтган. «Яхши бола у, ёш бўлишига қарамай, аллақачон ҳоким бўлиб улгурди. Ўзи ҳеч қачон таксида юрайди. Фақат автобусда қатнайди», — деб мақтабди ҳокимни ҳайдовчи.
Данара Қурбанова ушбу воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда қолдирган постини шундай тугатган: «Биз ўзларини оддий одамлардек тутадиган хорижлик сиёсатчиларга қойил қолишга одатланганмиз, аммо бундайлар ўзимизда ҳам бор. Гап Бахтиёр Шомуродов такси учун тўлаган 1 долларда эмас (ҳа, Тошкентда такси шунчалик арзон). Гап шундаки, бу одам соқчилари билан юргани, бизни эътиборсиз қолдиргани, ўзининг ҳоким эканлигини юзимизга солгани йўқ, шунчаки инсонларча ёрдам берди. Айнан шундай мансабдорлар — ўз мамлакатининг энг яхши пиарчилари. Энди мен Тошкентга яна келишимга ишонаман. Ҳоким Шомуродов нафақат менинг таксимга пул тўлади, у менинг бу шаҳарни севиб қолишим учун асосли сабаб топиб берди. Ва бунинг учун унга катта раҳмат!»
https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ