«Солиқ тўловчилар эътирофи – 2019» жамоатчилик сўрови
Ривожланган демократик давлатларда фуқароларга солиқ тўловчилар сифатида қараш анъанаси мавжуд. Сабаби айнан халқ тўлаётган солиқлар мамлакат ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Солиқ тўловчилар давлат хизматчиларини исталган масалада сўроққа тутишга, жамоатчилик уларни назорат қилишга ва улардан ҳисобот сўрашга ҳақли.
Бизда ҳали бу анъана кенг тарқалмаган, лекин қувонарли томони йилдан йилга фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиб бориши асносида ўзларини солиқ тўловчилардек ҳис эта бошламоқда. Ўз навбатида солиқ тўловчилар давлат ташкилотларининг фаолиятига баҳо беришга ҳам тўлақонли ҳаққи бор.
2019 йил якунланишига ҳам оз фурсатлар қолди. Одатда йил якунлаб борар экан, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш удуми бор. Бу бутун дунёда кенг тарқалган анъана.
Биз ҳам @xushnudbek канали орқали йил якунлари бўйича жамоатчилик сўрови орқали айрим хулосаларни чиқармоқчимиз.
Лойиҳага «Солиқ тўловчилар эътирофи» деб ном бердик. Бу ном бежизга берилмади, сабаби биз сўровномалар орқали 10 та номинация бўйича фақат давлат ташкилотлари орасидаги энг яхши ёки энг ёмонларни аниқлаймиз. Шунингдек, йил давомида амалга оширилган ислоҳотларга ҳам баҳо берилади.
Сўровномалар 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич — 7-14 декабрь кунлари ўтказилади. Унда алоҳида постда номинация номлари эълон қилинади ҳамда муштарийлар мазкур номинация бўйича ўз вариантларини изоҳларда ёзиб қолдиришади.
2- босқич — 16-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 1-босқичда номи энг кўп зикр этилган давлат ташкилотлари сўровномага киритилади ва муштарийлар томонидан яширин овоз бериш йўли орқали ғолиблар аниқланади.
Камида 30 минг овоз берилганда сўровнома ҳақиқий деб ҳисобланади.
Битта давлат ташкилоти фақат битта номинация бўйича якуний сўровномага киритилиши мумкин. Агар битта давлат ташкилоти 1-босқичда турли номинациялар бўйича кўп бора номи зикр этилган бўлса, бундай ҳолатда изоҳлар сонига қаралади ҳамда энг кўп изоҳ қолдирилган номинация бўйича сўровномага киритилади.
Номинация номлари ҳамда бошқа қўшимча шартлар ҳақида келгусида канал орқали батафсил маълумот бериб борилади.
Умид қиламанки, Сиз солиқ тўловчи сифатида ўтказилаётган жамоатчилик сўровида фаол иштирок этасиз ва давлат ташкилотларининг ютуқ ва камчиликларини эътироф этасиз.
👉 @xushnudbek 👈