Асланов ёзмоқда:
“Шу соҳага яқинроқ йўналишда ишлаганим учун биламан - Ўзбекистон жуда катта миқдорда ДСП истеъмол (яъни импорт) қилади. Айтайлик, Фарғона вилоятининг ўзида бу камида 500 вагонни ташкил қилади, ишонаверинг. Энди буни Ўзбекистонга кўпайтириб кўринг.
Бу ҳажмда ДСП ишлаб чиқариш, бу билан Ўзбекистонни таъминлаш мумкин эмас - Ўзбекистонда шунча ёғоч ҳам, қиринди ҳам йўқ. Агар кимдир ДСП ишлаб чиқарадиган завод қурган тақдирда ҳам, керакли хом ашёни барибир импорт қилишга мажбур бўлади.
Айтмоқчиманки, бу ерда қайсидир монополияни ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб қувватлаш эмас, сабаб, анча соддароқ бўлиши мумкин.
Шунчаки, божхона статистикасини кўриш, бир йилда Ўзбекистон қанча ДСП импорт қилаётганини кўриш, агар бунга акциз қўйилса, бюджетга қанча тушум бўлишини чамалаш қийин эмас. Бу ҳам бир мотив.
Оқибат эса, Давлетовузнинг хулосаси билан бир хил - ўша бюджетга тушадиган қўшимча тўлов ҳам мебель истеъмолчиси, яъни халқнинг бўйнига тушади.”
Пост тугади.
👉 @xushnudbek 👈