Daryo — LIVE dan repost
Ўзбекистонда 2017—2019 йилларда 340 нафардан кўпроқ тиббиёт ходими фуқаролар тажовузидан жабр кўрган. Фақат 40 ҳолатда айбдорларга жазо чораси кўрилган
Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, 2017—2019 йилларда биргина шошилинч ва тез ёрдам тизими шифокорларига беморларнинг яқинлари ва қариндошлари томонидан 266 марта зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳати етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилган. Бундан 340 нафардан кўпроқ тиббиёт ходимлари жабр кўрган.
Ушбу вазиятда бор йўғи 40 ҳолатда жазо чораси қўлланилган. 109 ҳолатда яраштирув билан иш тугалланган, 128 ҳолатда шифокорларга таҳдид қилган шахсларга нисбатан қонуний жазо кўриш масаласи ҳал этилмаган. «Таассуфки, вазирлигимиз жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш, аниқлаш ва жазолаш ваколатига эга эмас», — дейди Фурқат Санаев.
Ҳолбуки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан шундай ҳолат рўй берса, айбдор қонун олдида қатъий жавоб беради. Масалан, яқинда Бухорода ЙПХ ходимининг нишони, рацияси ва жезлини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди. Навоийда эса шифокорни таҳқирлаган ҳолатда айбдор 15 сутка қамоқ ва озгина жарима билан қутулиб кетди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўмагида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинган. «Айни пайтда соҳа мутахассислари ва экспертлари томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда», — дея маълум қилди Фурқат Санаев.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg