Daryo — LIVE dan repost
«Ҳисоб-китоблар Ўзбекистонда лоукостер ташкил этиб бўлмаслигини кўрсатган»
Ўзбекистонда 2018 йил охиригача лоукостер (арзон) авиакомпания ишга тушиши керак эди. Шундай ниятлар очиқланган вақтда: «Москвага 100 долларга учиш мумкин бўлади», дейилганди. Демак, ўшанда қандайдир ҳисоб-китоблар асосида айтилган шу гаплар.
Мана, 2019 йил ҳам якунланяпти, лекин миллий лоукостердан ҳали ҳам дарак йўқ. Кеча бўлса Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Улуғбек Бектошев «ҳисоб-китоблар Ўзбекистонда лоукостер ташкил этиб бўлмаслигини кўрсатди», дебди.
Яъни, ҳозирги қимматбаҳо «Дримлайнер»ларимиз, «Эйбрас»ларимиз билан лоукостер қилиб бўлмайди, демоқчи у. Бутун дунё шунақа самолётлар билан ҳам лоукостерлар қиляпти, лекин бизда бўлмайди, чунки бизнинг «ўзимизга мос, ўзимизга хос» йўлимиз сал ғалати.
Балки авиаташувлар монополиясини сўзда ва қоғозда эмас, амалда ҳам бекор қилиш керакдир? Балки шунда бирор бой (ё ақлли одам) чиқиб, «халқ танлови»га айланадиган «миллий лоукостер»ни ташкил эта олар? Нега энди бу масала устида фақат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» шуғулланиши керак?
Деярли барча кўргиликларимиз боши — монополия. Уятсиз монополиялар. Ваъдабоз монополиялар.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg