Сўровнома натижалари
Шавкат Мирзиёев 2 август кунги селекторда Бош вазир ҳамда Президент Администрацияси бошлиғига қайси вилоят ҳокимини ишдан олиш бўйича таклиф киритинг, дея топшириқ берган эди.
Шу топшириқ ортидан, биз ҳам шунчаки халқ фикрини билишга қизиқдик ва сўровнома ташкил қилган эдик. Сўровномада Президент танқид остига олган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов вариантлари турли шаклларда тақдим этилди.
Сўровномада 27 минг 200 нафардан кўпроқ фуқаролар овоз беришди.
Овоз берувчиларнинг салкам ярми, аниқроғи 45%и «Учаласи ҳам кетсин» деган вариантни танлашган.
Кейинги ўринни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг якка ўзи иштирок этган вариант эгаллаган. 21% овоз берувчилар фақат Шуҳрат Ғаниев ишдан олиниб, қолган вилоят ҳокимлар жойида қолишини сўраган.
Учинчи ўриндан 10% овоз билан «Учаласи ҳам қолсин» деган вариант жой олди. 10% овоз берувчилар учала вилоят ҳокимини ҳам кечиришни ва уларга яна бир бор имкон беришни сўраган.
Қолган натижалар пастдаги суратда акс этган.
Агар ҳар бир вилоят ҳокими бўйича турли шаклларда олинган умумий овозларни қўшиб чиқсак, қуйидагича натижа чиқмоқда:
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ишдан олинишини овоз берувчиларнинг 74%и хоҳламоқда (21% - якка ўзи, 5% - Рўзиев билан бирга, 3% - Эрмонов билан бирга, 45% - “учаласи ҳам кетсин” вариантида).
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевнинг лавозимидан озод этилишини 60% овоз берувчилар истамоқда (7% + 5% + 3% + 45%).
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмоновнинг ишдан олинишини 57% овоз берувчилар истамоқда (6% + 3% + 3% + 45%).
Эътиборли томони бошқа каналларда ўтказилган сўровномаларда ҳам Шуҳрат Ғаниев барчадан кўп овоз олган (1, 2).
Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
❗️Эслатиб ўтаман, бу шунчаки оддий сўровнома ва бунда акс этган натижалар ҳуқуқий мақомга эга эмас, Ҳукуматда бунинг ортидан бирор расмий қарор қабул қилиш мажбурияти йўқ. Лекин шундай бўлса-да, #БизКутяпмиз
👉 @xushnudbek 👈