❗️Мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди автоматик рўйхатдан ўтган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди бепул рўйхатдан ўтказилади
Ҳукумат қарори (828-сон, 31.12.2020 й.) билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
☑️ Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар.
📝 Хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросига мурожаат қилади.
⏳ Тизим оператори Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси берган аризага мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тўлов асосида амалга оширади.
🧾 Суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат ижрочиси томонидан анкета ва суд қарори нусхаси тизим операторига тақдим этилади.
🗓 Шунга кўра, тизим оператори мобил қурилмаларни ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади.
🖥 Тизим оператори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар бўйича электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.
🔰 Шунингдек, агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул амалга оширилади:
👉 мобил қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;
👉 IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);
👉 анкета тақдим этиш.
⌚️Агар 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, жараён 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади.
❕Чет эл фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилиш йўли билан рўйхатга олинади.
📱Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб кирилган мобил қурилмалар, улар учун импорт қилувчи сифатида божхона тўловлари тўлангандан сўнг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram