Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан Сирдарё вилоятидаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятида рақамлаштириш жараёнларига амалий ёрдам берилди.
Жараёнда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2021 йилдаги 634-сонли
Қарорига асосан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланиши ҳамда муҳрланиши тартибига қаратилди.
Корхонада ахборот тизимига уланиш учун зарур бўлган электрон ҳисоблагич воситалари ўрнатилган бўлиб, булар истеъмол этил спирти қабул қилишда ҳамда ишлаб чиқариш цехида жойлашган қуйиш линияларини қамраб олган.
Инспекция ходимлари ҳамда корхона ходимлари иштирокида ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган барча ўлчов ускуналарини тамғалаш ишлари амалга оширилди.
Ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, GPS ахборот тизимларини ҳамда интеграциялаштиришни амалиётга татбиқ этилиши инсон ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишга, сифати кафолатланган маҳсулотларни муомалага киритишга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Бу каби чора-тадбирлар республикамиздаги алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда тизимли равишда давом эттирилмоқда.
@DilraboKuryazova@xorazmfaxrim