XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@Blogeruz👈🏻
Бизнинг веб сайт: Xorezmbugun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔥Эртага Урганч, Хонқа ва Янгиариқ тумаларининг айрим ҳудудларида газ вақтинчалик бўлмайди.

Хонқа-1 газ тақсимлаш станциясида мавсумий шайбалар алмаштирилиши сабабли эртага, 10-апрел куни соат 09:00 дан 18:00 гача Хонқа туманининг Баркамоллик, Фидойилар, Ватанпарвар, Жаннатмакон, Паҳлавонлар, Гулғунча, Эзгулик, Маҳорат, Порлоқ, Янгиланиш, Аҳиллик, Бунёдкор, Мангулик, Эҳтиром, Муқаддас, Истиқлол, Дўстлик, Ғайрат, Мустақиллик, Пахтагул, Гулистон, Илғор, Нурафшон, Пахтакор, Маданиер, Ёш куч ва Ойдин ҳаёт маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Аҳоли истеъмолчилари сони – 16 968 та
Улгуржи истеъмолчилари сони - 538 та
——————————————-
“Янгиариқ” газ тақсимлаш станциясида мавсумий шайбаларни алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли эртага, 10-апрел куни соат 09:00 дан 18:00 гача Янгиариқ Аччиққуйи, Арбобллар, Сабурзон, Янгиариқ, Янгиобод, Огаҳий, Урганч, Дўстлик, Боёт, Вакиллар, Гулбоғи, Ширшоли, Қўриқтом, Пўрсанг, Янгиер, Таган, Гулшанда, Севган, Киллавит, Остона, Хўжалар, Сардорлар, Чақир ҳамда Қармиш маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони – 14 058 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 235 та
———————————————
Урганч туманининг Боғдорчи, Оқ олтин ва Кўна овул маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 10-апрел куни соат 09:00 дан 18:00 гача ушбу ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони – 1814 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 17 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴Ўзбекистон кубоги. 1-тур

🔴ОЛИМПИК МОБИУЗ 2:4 ХОРАЗМ 🟡

⚽️ Муроджон Комилов, 15 (1:0), Рустамбек Фомин, 63 (2:0), Рустамжон Абдуҳамидов, 72 (2:1), Дилшод Жўраев, 87 пен (2:2), Темурбек Исмоилов, 90+5 (2:3), Шаҳром Самиев, 90+6 (2:4)

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Хоразмда Давлат рақам белгисини ечиб харакатланганлар жазоланди.

Ойлик доирасида Давлат рақам белгиларини ечиб ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида рейдлар давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар аниқланиб, транспорт воситалари ЙПХ инспекторлари томонидан вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

⚠️ Барча ҳайдовчиларимиздан йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш шартларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Хоразмлик гандболчи қизларда бронза медали

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Гандбол федерациясининг 2025 йилги тақвим режасига асосан, жорий йилнинг 2-9 апрел кунлари Наманган шаҳрида гандбол бўйича У-18 ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати уюштирилди.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли жамоалари чемпионлик учун ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, қизлар биринчилигида Хоразм вилояти жамоаси шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Рустамбой Ботиров устозлик қилган вилоятимиз терма жамоаси чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Қозоғистонда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги дипломатлари оғир аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази давлат муассасаси ва шаҳар Таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда 6−17 ёш оралиғидаги болаларни ўз ватанига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни тўлдирган.
“Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган уч ойда хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар сони 93 нафарни ташкил қилган.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Ўзбекистон 14 та Airbus самолётини сотиб олади — президент

Ўзбекистон 14 та Airbus самолётини сотиб олишга ва яна бештасини ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Бундан ташқари, Boeing билан 12 та самолёт етказиб бериш бўйича музокаралар бошланди, дея маълум қилди президент.

Хорижлик сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳаво флотини сезиларли даражада кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда айтди, дея хабар қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари 11−13 март кунлари Францияга давлат ташрифи якунлари бўйича 14 та янги замонавий Airbus самолётини харид қилиш ва яна 5 тасини ижарага олиш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.

Бундан ташқари, унинг қайд этишча, Boeing билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокаралар бошланди.
Президент вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилишни топширди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Шавкат Мирзиёев сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилигини айтди

Президент раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.

Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди. Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
# қоидабузарлик‼️

🔉Урганч шаҳрида олиб борилаётган рейд тадбирлари давомида овоз кучайтиргич "серена" ўрнатилган автомобил ҳайдовчисига нисбатан ЙПХ инспекторлари томонидан белгиланган тартибда чора кўрилди

⚠️ Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситасидан фойдаланиш шартларига амал қилинг

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


❗️Faqat 1 kun! 11-aprel idea’da Smart Televizorlarga "Zo'r Narx"

📣 32" Smart TV - 999 000 so'm yoki 83 250 so'mdan 12 oyga o'zini narxida

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

* Zo'r narxdagi texnikalar barchangizga nasib qilsin va texnikalar soni cheklangan!

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Munisa

📍Adres 👉 Lokatsiyalar

ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz


Хоразмда 10-апрел куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хонқа тумани Дургадик йўли қачон таъмирланади

Соҳа мутасаддилари томонидан ушбу йўлни бетонлаштириш таклифи киритилган бўлиб, таклиф лойиҳасида 2024-2026 йиллар давомида йўлни цемента-бетон қопламага ўтқазиш белгиланган.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Ўзбекистонда янги пиёзнинг нархи ўтган йилгидан 10 баробар қиммат бўлди

Ўзбекистонда пиёзнинг янги ҳосили нархи рекорд даражага етди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар берди.
Маълум қилинишича, эртаки кузги пиёз етиштириш бўйича асосий ҳудуд — Сурхондарё вилояти деҳқонлари 10 кунча аввал ҳосилни йиғиб олишга киришган. Бироқ, ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, 2025 йилда маҳсулотларнинг бошланғич нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баравар юқори бўлди.
Портал маълумотларига кўра, фермерлар даладан пиёзнинг бир килограммини 5000 сўмдан сотмоқда, чакана бозорларда эса нарх 7000−8000 сўмгача етмоқда.

VESAGRO консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмонов нархлар ошишининг асосий сабабини эртаки кузги пиёз экиладиган майдонларнинг тахминан 30−40 фоизга қисқарганлиги билан изоҳлади. Унинг экини ўтган йилнинг август-сентябрь ойларида экилган эди.

«Шунга ўхшаш вазият, менимча, қўшни мамлакатларда ҳам кузатилган. Ҳосилдорлик ва пишиш муддатларига келсак, 2024 йилнинг кеч кузи ва қиш фаслида ғайритабиий совуқлар бўлмади — об-ҳаво шароити қулай эди.

Ҳосилдорлик ўтган йилги даражада қолди, пишиш муддати эса ўзгармади. Бироқ, ҳозирда пиёз ҳали „пўстлоғини ёпмаган“ ва керакли етукликка эришиш учун вақт керак бўлади.

Ўйлайманки, тармоқ сифатидаги ва экспортга яроқли миқдордаги маҳсулотлар ички бозорда тахминан 2025 йил 15−20 апрель кунлари пайдо бўлади», — деб таъкидлади у.
Унинг фикрича, бу мавсумда «август» пиёзининг камлиги сабабли нархлар одатдагидан узоқроқ сақланиб қолади. Шунга қарамай, ноябрь-декабрь ойларида экилган кечки ҳосилни йиғиб олиш август ойида бошланади ва бу бозорни барқарорлаштириши мумкин. «Агар об-ҳаво шароити яхши бўлиб турса, ҳосилдорлик ўтган йилги даражада қолади. Бу август ойидан нархларнинг пасайишига олиб келади,» — деди Усмонов.

Ўзбекистонда ҳам, Шарқий Европа мамлакатларида ҳам ўтган йилги пиёз нархларининг барқарорлиги унинг етарли захирага эга эканлигидан далолат беради.

Россия ва бошқа мамлакатлардаги паст нархларни ҳисобга олган ҳолда, янги ҳосилни оммавий экспорт қилиш апрель ойининг охиридан олдин бошланмаслиги мумкин, деди у.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Янги қарор: 1-майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025-йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025-йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Масалан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1-апрелдан 1-май санасига кўчирилди.

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференсиаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025-йил 1-майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).

Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025-йилнинг 1-май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун... 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1-майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Танқиддан сўнг: Урганч шаҳридаги Абулғози Баходирхон кўчаси таъмиранди.

Бир неча йиллардан буён бу йўлимиз жуда абгор холда эди. Эндиликда бу йўлимиз таъмирланди. Барчага раҳмат.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


⚡️Эртага Шовот, Янгибозор, Ҳазорасп, Қўшкўпир, Урганч туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Шовот туманининг: Туркистон, Оқ олтин, Қирғоқ бўйи маҳаллаларида;

Янгибозор туманининг: Тозадўрман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод, Юқори Бошқир маҳаллаларида;

Ҳазорасп туманининг: Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир, Б.Матирзаев, Оталиқ, Карвак, Янгиобод, Овшар, Буюк аждодлар маҳаллаларида;

Қўшкўпир туманининг: Баратлар, Араблар маҳаллаларида;

Урганч туманининг: Хажибойлар, Оёқбоғ, Адолат, Оқ мактаб,Тандирчи, Боғдорли, Ҳамид Олимжон маҳаллаларида;

Жорий йилнинг 9-апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


⚡️❗️Расман: бундан буён барча ўзбекистонликлар пенсия олишлари мумкин бўлади

Расмий равишда ҳеч қандай жойда ишламасангиз ҳам, сиз ҳали ҳам пенсия олиш ҳуқуқига эгасиз. Сизга керак бўлган ягона нарса:

• Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш (бепул)
• Ҳар йили камида 1 БРВ (375 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлаш
• Ҳар бир тўлов учун сизга бир йиллик хизмат стажингиз ҳисобига ёзилади.

Агар сиз 60 ёшга (эркаклар) ёки 55 (аёллар) ёшга келиб камида 7 йиллик иш стажига эга бўлсангиз, сиз пенсия олиш имкониятига эга бўласиз. Минимал миқдор – ойига 648 000 сўм.


Эртага ҳаво ҳарорати 32 даражагача иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.