Расмий муносабат
Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган маълумотга асосан Хонобод шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими шуни маълум қилади.
Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, қизларимиз қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат ва садоқат, миллий либосларнинг гўзаллиги ва жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг хар жума кунлари «Миллий либос – миллат кўзгуси” шиори остида миллий либосларда фаолият юритиш белгилаб олинган.
Хонобод шаҳар ҳокимлиги ва фаоллар томонидан хотин-қизлар, айниқса мактаб ўқувчи қизларни бошқа миллат вакилларига тақлид қилган ҳолда кийинишларини тартибга солиш, ўзбек миллатига хос ҳолда ўзбекона рўмол олишларини тарғиб қилиш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилган.
Аслида ҳам ташкил этилган бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларимиз онгу шуурида миллий ўзлигимиз, миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат хиссини уйғотишдир. Бунинг таг замирида бугунги мафкуравий хуружлар авж олган даврда ёш авлоднинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, миллийлигимизга, она юртга садоқат, асрлар давомида яшаб келган анъаналаримизга ҳурмат хиссини уйғотиш ётади. Зеро миллий ўзлигини теран англаган, интеллектуал ва маънавий баркамол шахсларни тарбиялаш бугунги долзарб вазифалардан биридир.
https://t.me/Xonobodpress