Хавотирли рекорд
Ўзбекистонда 7 июнь 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 237 та ҳолат қайд этилди. ССВ матбуот котибининг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.
Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4 кишида касаллик аниқланган.
7 июнда бир кунда аниқланган янги касаллар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 15 мартдан буён шу вақтгача кунлик касаллар сони 200 кишига ҳам етмаганди.
Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди.
Касалланганлар сони сўнгги бор 26 май куни 100 кишидан ошган эди — ўшанда бутун кун давомида 101 кишида коронавирус аниқланган.👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKsaf1-R9MGPQELTQ