Электрчилар журъати бошқаларга кўчмасин!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тан олишича, фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликлар ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда. “Ажратилмоқда” дея гапни чучмал қилмасдан “УЗИЛМОҚДА” деб қўя қолишса бўларди.
Изоҳлашларича, сўнгги кунларда Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатилганлиги боис бундай йўл тутилмоқда. “Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз”, дейилади муносабатда.
Қаранг-а, карантин юмшатилган эмиш. Аслида, бунинг акси-ку?! “Яшил”, “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудлар тоифалари қайта кўриб чиқилиб, карантин чоралари кучайтирилаётгани, каронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпайиб бораётганидан, наҳотки, электрчиларимиз бехабар қолган?
Мени ўйлантириб қўйгани, қовун қовундан ранг олиб, электрчиларнинг бу журъати газчилар, сувчилар ва бошқа коммуналчиларга кўчмасинда, ишқилиб. Агар воқеалар ривожи шу зайл давом этса, аҳвол чатоқ бўлади. Карантинда қозонини қайнатиш ташвишидан бошқаси кўзига кўринмаётган қатламнинг ҳоли не кечади?!
Феълни сал кенгроқ қилинг, озроқ бағрикенг бўлинг, жаноб электрчилар! Истеъмолчилар қарзини тўламасдан қочиб ҳам, уйини сотиб ҳам кетолмайди. Шундоғам ҳаёт ташвишлари эзиб ташлаётган одамларнинг асабига ўйнашдан тийилиб, яна бир имкон беринг. Бу кунлар ҳам ўтар-кетар...
Каналга қўшилиш:👇👇👇
@xolisfikr