Xoliqberdiboy masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали.

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Андижон шахар “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Булоқбоши тумани "Мехри Кулол Азиз" жоме масжидига   ташриф буюриб. Жума намозида "Ота-онани эъзозлаш-олий бурчи" ва "Китобхонлик-буюк келажак кафолати" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло юртимиз Уламоларини Ўзи паноҳида асраб, ҳамиша ҳалқ хизматидаги ишларида Ўзи мададкор бўлсин.


👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


Андижон шахар “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Булоқбоши тумани "Мехри Кулол Азиз" жоме масжидига   ташриф буюриб. Жума намозида "Ота-онани эъзозлаш-олий бурчи" ва "Китобхонлик-буюк келажак кафолати" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло юртимиз Уламоларини Ўзи паноҳида асраб, ҳамиша ҳалқ хизматидаги ишларида Ўзи мададкор бўлсин.


👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.

Бинобарин, жума куни:

1. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар.
(Бухорий Муслим)

2. Салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар.
(Абу Довуд ривояти)

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
  Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади.Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар.
 (Абу Довуд, Ибн Можа)

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга улашинг!
Telegram | Facebook


#ташриф

Андижон шахар “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Булоқбоши тумани "Мехри Кулол Азиз" жоме масжидига ташриф буюриб. Жума намозини ўқиб берадилар.

Аллоҳ таоло юртимиз Уламоларини Ўзи паноҳида асраб, ҳамиша ҳалқ хизматидаги ишларида Ўзи мададкор бўлсин.

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


#афсус

Авваллари масжидларда:

«Телефонингизни ўчириб қўйинг», ёки «Телефонингизни ўчириб киринг» каби ёзувлар ёзилар эди.
Ҳозир эса:
«Илтимос, масжидда телефонда гаплашманг», деган ибора қўллашга мажбур бўлиб борябмиз...


Жума – гуноҳларга мағфират

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий с.а.в: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:

«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Табароний ривоят қилган.

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга улашинг!
Telegram | Facebook


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  оилангизга тинчлик,
ризқингизга барокат берсин.
жума айём муборак бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


Ассалому алайкум.
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик ва ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ҚАДРДОНЛАР


•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


Ассалому алайкум!

Қадрдонлар!

Мискинларни ҳажи бўлган фазилатли Жума куни муборак бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

اَللَّهُمَّ
إِنِّى أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ

“АЛЛОҲУММА, ИННИЙ АЪУЗУ БИ-ЪАФВИКА МИН ЪИҚОБИКА, ВА АЪУЗУ БИ-РИЗОКА МИН САХОТИКА, ВА АЪУЗУ БИКА МИНКА, ЖАЛЛА ВАЖҲУКА, ЛА УҲСИЙ САНАЪАН ЪАЛАЙКА АНТА КАМА АСНАЙТА ЪАЛА НАФСИКА!”.


Дуонинг таржимаси: “Аллоҳим, мен Сенинг афвинг ила азобингдан, ризоинг ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Ўзингдангина паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенинг Ўзингга сано айтганингдек мен Сенга сано айта олмайман” (“Шуъабул иймон”, 3/3838).


Эслатма!
Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА САЛАВОТ АЙТИШ

Аллоҳ таоло, фаришталар ва ер юзидаги барча мавжудотлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло биз уммати Муҳаммадийларга амр қилиб, Пайғамбаримизга салавот айтишни буюрмоқда:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар,(сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинглар!".
(Аҳзоб, 56-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту шариф айтишнинг фазилати қатор ҳадисларда ворид бўлган-ки, уларни бир жойга жамлаб, алоҳида китоб тайёрлаш ҳам мумкин. Кўплаб олимлар бу борада алоҳида асарлар ёзгани ҳам бунинг исботидир.

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам яратилди ва жони олинди. Унда сур чалинади ва момақалдироқ овози бўлади. Бас, бу кунда менга салавотни кўп айтинглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар. Саҳобалар: "Эй, Аллоҳнииг Расули, сиз чириб кетганингиздан сўнг, қандоқ қилиб бизнинг салавотимиз сизга кўрсатилади?", дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром килган", дедилар".
Абу Довуд ва Насоий ривояти

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоху алайхи васаллам: "Жума куни менга салавотни кӯпайтиринглар. Албатта, (улар) менга етказилади ва эшитаман", дедилар".
(Шофеий ва Ибн Можа ривоятлари)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг жаннатда менга энг яқинларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар", дедилар".
(Шофеий ва Байҳакий ривояти)

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги кўрсатмалари келтирилади:
Абу Талҳа Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни кўтаринки кайфиятда тонг оттирдилар. Муборак юзларида хурсандчилик балқиб турар эди. У зот: "Ҳа, ёнимга Роббим азза ва жалла томонидан бир келувчи келди ва айтдики, умматингиздан кимдир сизга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло (бунинг учун) унга ўнта яхшиликни ёзиб, ўнта (сарира) гуноҳини афв қилади ва уни(нг даражасини) ўн даража баландга кўтаради ва унга ҳам у(салавот)нинг ўхшашини қайтаради", деб айтдилар.
(Имом Аҳмад ривояти)

Анас розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг олдида мен зикр қилинсам, менга салавот айтсин. Чунки, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ӯн марта раҳмат йӯллайди", дедилар".
(Насоий ва Ахмад ривоятлари)
Салавоту шарифнинг энг афзали намозда ўқиладиган салавоти Иброҳимдир. "Соллаллоҳу алайҳи васаллам" эса, энг қисқа салавот ҳисобланади. У билан ҳам салавоту шарифнинг фазилати ҳосил бўлади. Қаерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ёзилса, бас тўлиқ жумла "соллаллоҳу алайҳи васаллам", деб ёзилиши лозим. Фақат, (с.а.в.)нинг ўзи ёзилиши салавот ўрнига ўтмайди.

(Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний)

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга улашинг!
Telegram | Facebook


АНДИЖОН ВАҚТИ БИЛАН

13-февралдан
17- февралгача

Такбир вақтлари

Бомдод 06:30
Пешин   13:00
Аср         16:20
Шом       17:55
Хуфтон   19:4
5


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#roza #juma #savol
❔ ЖУМА КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

🎤 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


НАМОЗДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ

Жамоат бўлиб дуо қилиш ҳақида Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “Омийн”, деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади”, дедилар (Имом Ҳоким, Имом Табароний ривояти).

“Кашфул қиноъ” китобида қуйидагилар айтилган: “Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм “Омийн”, деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир”.

Шунингдек, намоздан кейин Қуръон тиловат қилиш ҳам савобли амаллардан саналади. Қуръон ўқувчига улкан савоблар, буюк фазллар хабарини берганидек, уни тингловчига ҳам ана шундай гўзал ажр ҳамда улуғ мукофотлар бордир.


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

#Хайрли_тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунимиз кечаги кунимизданда файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин!
Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин!

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга улашинг!
Telegram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дуо

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга улашинг!
Telegram | Facebook


#mutolaa
🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Намозда қўллар қаергача кўтарилади?

    📃 Бир ҳадис шарҳи: Банда динига етказадиган энг катта зарар

    🇺🇿 Ватанни севмоқ иймондандир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.