Швейцариянинг «Lombard Odier» банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда
Швейцария федерал прокуратураси «Lombard Odier» хусусий банки ва унинг собиқ ходимларидан бирини жиддий жиноятларда айблади. Айблов хулосасида прокурорлар мамлакатнинг энг нуфузли молиявий институтларидан бири «Lombard Odier» Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг гумон қилинаётган жиноий фаолиятини йиллар давомида яширишда «ҳал қилувчи рол» ўйнагани айтилади.
Прокурорлар даъвосига кўра, Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳукуматининг даромадли шартномаларини назорат қилиб, миллиардлаб долларларни ўзлаштирган ва товламачилик қилган. Шунингдек, даромадларни Швейцарияда жойлашган «The Office» номли ташкилот орқали ювган.
@xojayinuz