ТЕЗКОР ҲИСОБОТ:
Маълум бўлишича, 27 апрель куни соат 00:58 да «Ўзбекистон МЭТ» тасарруфидаги «Қорақалпоқ магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли 220 кВли «Беруний» номли юқори кучланишли ҳаво линияси авариявий ҳолатда ўчган.
Ҳолатни воқеа жойига бориб ўрганишдан сўнг аниқ бўлдики, кучли шамол оқибатида таянч устуни носоз ҳолатга келган, аниқроғи к-26 русумидаги 224-рақамли темир-бетон таянчи бир неча бўлакларга бўлиниб синган.
Воқеа куни соат 7:00 да қорақалоқ энергетикларининг таъмирлаш-тиклаш бригадаси таянч устунини алмаштириш ишларини бошлаб юборди соат 20:44 да фаолияти тикланган линияга кучланиш берилди. Айни пайтда 220 кВли «Беруний» ҳаво линияси фавқулодда узилишларсиз ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2020 йил 1 май куни соат 10:40 да Бухоро вилоятининг кўпсонли истеъмолчиларга электр таъминотини етказиб берадиган 3 та юқори кучланишли подстанцияларга кучланиш берилган эди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati