ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ🔰Ҳар бир фуқаронинг дард-у ташвиши билан яшаш, муаммоларига ечим топишда кўмаклашиш, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юрган ҳолда турмуш шароитларини ўрганиш Ўзбекистон ХДПнинг мақсадларидан биридир.
♻️Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўстон туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Боғи эрам" маҳалла фуқаролари учун жамоатчилик қабули ташкил этилди.
✅
Ўзбекистон ХДПдан Бўстон туман кенгаши депутати Бухалима Солиева ҳар бир фуқаронинг муаммоларини бирма-бир тинглади ва ечимига алоҳида эътибор қаратди. 💠Қабулда маҳалла фуқаролари, фаоллар, аёллар ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этдилар.
⚡️Фукаролардан ўндан ортиқ, турли мавзудаги мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечимини кутаётган мурожаатларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди.
✍️
У́зХДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Kanalga ulanish👉
https://t.me/xdpandijon