BoburAkmalov dan repost
Бугун катта футбол куни!
Европа чемпионлар лигасида "ПСЖ Лейпциг дарвозасига яна нечта гол уради?", "Атлетико - Ливерпуль марказий ўйинми?", "Шериф ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевсиз Интерни енга олармикин?", "Милан ниҳоят ғалаба қозонармикин?" каби саволлар бор.
Аммо бизга қизиқ яна бир жиҳат борки, эътибордан қочириб бўлмайди: бугун Осиё Чемпионлар Лигаси яримфиналида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ўйнаётган "Ан Насср" "Ал Ҳилол" билан куч синашади. Нафақат Саудия Арабистони, балки Ғарбий Осиёнинг энг кучли клублари финал йўлланмаси эгасини аниқлайдилар. Чорак финалда "Ал Ваҳда"га қарши ўйинда фурор кўтарган Машариповга бу ўйинда ҳам, албатта, мухлислик қиламиз. Жалолиддин ОЧЛ финалида ўйнайдиган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин ахир.
"Ан Насср" (таржимаси "Ғалаба") - "Ал Ҳилол" (тарж. "Ой") ўйини FutbolTV орқали намойиш этилади. Ўйин ЕЧЛ асосий ўйинларидан аввалроқ старт олади. Демак, бири иккинчисига кўп ҳам ҳалақит бермас экан.
23:00 дан бошлаб, насиб бўлса, биргамиз!
@boburachannel