ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИБугун Хатирчи тумани ҳокими
Умиджон Адизов тегишли мутасаддилар иштирокида Ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 апрелда қабул қилинган
“Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар муокама қилинди.
Шунингдек, туман раҳбари хорижда меҳнат қилаётган ёшларни ватанга қайтариш ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш, "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги ёшларга ер майдонлари ажратиб бериш орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.