📝
ҚАДР КEЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:
20:45 - 22:45
Xуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
22:45 - 00:00
Зикр, дуо ва муножот.
00:00 - 00:30
Бироз дам олиш ёки саҳарлик тановул қилиш.
00:30 - 01:15
Таҳажжуд намозини ўқиш.
01:15 - 01:45
Зикр ва тасбеҳ айтиш.
(Масалан: «Субхааналлооҳи валҳамдулиллааҳи
валаа илааҳаа иллаллоҳу валлооҳу акбар»ни 100 марта.
«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи субҳааналлооҳил
ъазийм»ни 100 марта.
«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шариийка лаҳу,
лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъалаа кулли шайъин қодийр»ни 100 марта.
«Астағфируллооҳал ъазиийм ва атубу илайҳ»ни 100 марта.
«Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадин ва ъалаа али
Муҳаммад»ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).
01:45 -02:15
Яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
02:15 - 02:45
Хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
02:45 - 03:00
Aгар масжидда витр ўқимаган булса, уни адо этиш.
Юқоридагилар «Қадр кечасида нима билан машғул бўлайлик?» деб сўраганлар учундир. Умуман олганда, Қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалб тўридаги истакларни Аллоҳдан ихлос ила сўраш билан машғул бўлинади.
Ҳар орада «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний»», деган дуони ўқиб турилади. (Дуонинг маъноси: «Аллохим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб, кечиргин»).
Бомдод намозининг вақти киргач, масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқилади. Қуёш чиққач, дам олиш мумкин бўлади.
Яқинларингизга ҳам улашинг
➡️
Telegram |
Facebook |
YouTube |
Instagram