Наманган вилоят Янги Наманган туманида "Мироб" чорвачилик фермер хўжалигининг ерлари ноқонуний сотилишига вилоят кадастр агентлиги ва палатаси мутасаддилари ҳомийлик қилмоқдами?
"Мироб" фермер хўжалиги номига берилган Наманган шаҳар ҳокимининг 2008 йил 09 январдаги 25-сонли қарорини асос қилиб, тугатилган "Баркамол соф қурилиш" МЧЖ номига иккинчи қалбаки гувоҳномани ёзиб, ерни сотишга асос қилишга уринишмоқда.
Ушбу гувоҳнома Андижон вилоят Балиқчи тумани ИИБ ТБ томонидан сохта деб топилган ва вилоят кадастр бўлими бошлиғи Хасанов Абдурашид ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми 1-бандида кўрсатилган жиноят содир этган деб топилган.
Лекин "Мироб" фермер хўжалиги 2023 йилгача солиқларни тўлаб келаётганлиги, ҳоким қарори ва унга берилган эгалик ҳуқуқини берувчи гувоҳнома кучида эканлиги ва бекор бўлмаганлигига қарамай, судларга таъсир қилиш ниятида "Мироб" ф/х ерини кадастр онлайн солиқ реестрига қасддан киргизмасдан, нақд пулга ер олган фуқароларга "амнистия" асосида ҳужжат тайерламоқчи бўлишяпти.
ЯЪНИ, ишга таъсир қилиш ниятида "Мироб" фермер хўжалигини солиқ тўламаётган қилиб кўрсатиш учун 0,80 га ерни қасддан солиқ реестрига киритмасдан келмоқда.
Ҳозир А.Джамалдиновга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, фуқаролар алданишига сабаб бўлиб яна учта ерни сотиб, жиноят содир этишни давом эттиряпти.
Юқоридагиларга асосан,
- "Мироб" ф/х ери ҳақидаги маълумотларни солиқ реестрга киритилишини;
- ноқонуний қурилишларни тўхтатиб, қонуний чора кўрилишини сўрайман.
Qambarali Asqarov,
Мироб фермер хўжалиги вакили.
Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, Меҳнатобод МФЙ, Янгибоғ кўча 3-берк 1-уй. Телефон: +99891-360-00-78.
P.S. Вилоят ташкилотлари устидан шикоят қилинаётганлиги сабабли ҳолатни республика ташкилотлари, жумладан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги назоратга олишлари мақсадга мувофиқ бўларди.
https://www.facebook.com/share/p/1AhAyDRVJG/