Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ишдан олиниши рад қилинди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг яқин вақт ичидан лавозимдан олиниб Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлиши ҳақидаги гаплар рад қилинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов вилоят ҳокими ўз ўрнида эканлиги ва келгуси йил учун режалар тузаётганини билдирди.
“Ҳозир вилоят ҳокими бошчилигидаги мажлисдан чиқдим. Ҳали бир минут ҳам бўлмади. Қишлоқ хўжалиги борасида йиғилиш бўлди. Келгуси йилда вилоятда мева-боғдорчилик кластери тузиш режалари ҳақида гаплашилди. Ҳоким бошқа лавозимга ўтади, деган гаплар асоссиз”, дейди Муҳаммаджон Обидов.
Олдинроқ Бош прокуратура Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканлиги айтилган яна бир таҳдидли овозни текшираётгани ҳақида маълум қилганди.
Интернетга сиздирилган аудио файлда Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз ҳокимнинг истеъфосини талаб қилган блогернинг жанозасини ўқиш ҳақида Қува туман ҳокимига топшириқ бераётганини эшитиш мумкин эди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу овоз Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканлиги рад қилганди ва хабарни чиқарган "Озодлик" радиосини вилоят ҳокимига туҳмат қилишликда айблаганди.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/bbcuzbek