Кел,
Тинглаймиз сукунатни жим.
Кел,
Дунёга алла айтамиз.
Ойдан бўса олмаган ҳеч ким,
Бориб уни ўпиб қайтамиз.
Ёнғоқ олиб бераман сенга,
Олмахоннинг кавакларидан.
Тиззанга бош қўяй,айтиб бер,
Минг бир кеча эртакларидан.
Уммонни бир ҳатлаб ўтамиз,
Уй қурамиз қоя устига.
Тоғдан топиб чучмома,ялпиз,
Беркинамиз унинг остига.
Сўнг...
Сўнг севамиз, севаверамиз,
Тангрим бизни севгани қадар.
Сен ўқийсан, мен шоир бўлиб,
Шеър ёзаман сенга бир дафтар.
Лабларинга қўниб капалак,
Бир сония яшайди кўпроқ.
Кўзинг очсанг чақмоқ чақилиб,
Нафас олсанг - момақалдироқ.
Сўнг яшаймиз,
Яшайверамиз!
Ҳижронларга атай,қасдма -қасд...
@xalqirodasi_peopleswill
Тинглаймиз сукунатни жим.
Кел,
Дунёга алла айтамиз.
Ойдан бўса олмаган ҳеч ким,
Бориб уни ўпиб қайтамиз.
Ёнғоқ олиб бераман сенга,
Олмахоннинг кавакларидан.
Тиззанга бош қўяй,айтиб бер,
Минг бир кеча эртакларидан.
Уммонни бир ҳатлаб ўтамиз,
Уй қурамиз қоя устига.
Тоғдан топиб чучмома,ялпиз,
Беркинамиз унинг остига.
Сўнг...
Сўнг севамиз, севаверамиз,
Тангрим бизни севгани қадар.
Сен ўқийсан, мен шоир бўлиб,
Шеър ёзаман сенга бир дафтар.
Лабларинга қўниб капалак,
Бир сония яшайди кўпроқ.
Кўзинг очсанг чақмоқ чақилиб,
Нафас олсанг - момақалдироқ.
Сўнг яшаймиз,
Яшайверамиз!
Ҳижронларга атай,қасдма -қасд...
@xalqirodasi_peopleswill