ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ВАЛЮТА - ПУЛ АЛМАШАДИМИ?
2019 йил сўнгига қадар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм деноминация қилиниши мумкин, дея хабар бермоқда телеграмдаги @shokirjonov канали. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янги пул бирлиги 10.000:1 нисбатда муомалага киритилади.
Тарқалаётган миш-мишларга кўра, эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел ҳаракат қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотади.
Тахмин қилинишича, айни пайтда муомалада бўп турган 500, 1.000, 5.000, 10.000, 50.000 ва 100.000 сўмлик купюралар – 2020 йил 31 декабргача параллел равишда амалда бўлади.
Ҳозиргача амалда бўлган 1 тийиндан 200 сўмгача бўлган барча пул белгилари 2019 йил 31 декабргача муомаладан олинади.
Янги пул белгилари эса 1, 2, 5, 10, 20, 50 ва 100 сўмлик купюралардан ва тийинлардан иборат бўлади.
(Яъни, деноминациядан сўнг эски 1000 сўм – 10 тийин, 10.000 сўм – янги 1 сўмга тенг бўлади. 100 АҚШ долларининг нархи – 90 сўм атрофида бўлади)
Янги пулнинг асосий вариантида юртимизда яшаб ўтган таниқли шахсларнинг портретлари тасвирланиши мўлжалланаяпти. Улар орасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам бўлади.
Иккинчи вариантга кўра, пулларда Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, Нукус ва Қўқон каби шаҳарлар тасвирланиши мумкин.
@xalqirodasi_peopleswill