XALQ DARDI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат учун: @X_a_l_q_D_a_r_d_i
“Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Мурожаат_Қўқон_шаҳар
#Чангсиз_ҳаво_зарур

Қурилиш ишлари вақтида атроф-муҳитни ифлослантириш, жумладан, чанг чиқишига йўл қўйиш қонунбузарлик ҳисобланади.

Қонунчиликда бу қандай белгиланган?
1. Ўзбекистон Республикасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни
• Ушбу қонунда табиатни муҳофаза қилиш ва экологик талабларга риоя қилиш мажбурий экани белгиланган.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)
• 91-модда: Атроф-муҳитни ифлослантириш, жумладан, қурилиш пайтида чанг тарқатиш учун маъмурий жарима белгиланган.
3. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
• Қурилиш жараёнида чанг чиқишига қарши чоралар кўриш (масалан, сув сепиш, ғишт ва цемент маҳсулотларини ёпиқ жойда сақлаш) талаб қилинади.

Жарима миқдори
• Қонунбузарлик даражасига қараб, жисмоний шахсларга, мансабдор шахсларга ёки юридик шахсларга нисбатан жарима қўлланиши мумкин.
• Агар қурилиш чанг тарқатиб, аҳолига зарар етказса, маъмурий ёки ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.

Telegram Instagram Facebook


#Хабарни_улашинг

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима юборишнинг белгиланган муддати
2 ой (60 кун). Агар бир йил олдин содир этилган қоидабузарлик учун ҳозир жарима келган бўлса, бу қонунбузарлик ҳисобланади ва уни тўлаш шарт эмас.

Сиз бундай ҳолатда:
1. Жарима ҳаққонийлигини текширишингиз керак – расмий манбаларда (ГАИ портали ёки my.gov.uz) қоидабузарлик ҳақидаги маълумотни кўриб чиқинг.
2. Муддати ўтиб кетганлигини билдириб шикоят қилишингиз мумкин – агар жарима ноқонуний бўлса, ЙҲХБ (ГАИ)га ёзма ёки электрон мурожаат қилиб, уни бекор қилишни сўрашингиз мумкин.
3. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор – агар мурожаатингиз рад этилса, маъмурий судга ариза топшириб, жариманинг муддати ўтганини асос қилиб кўрсатишингиз мумкин.

Агар жаримани тўлаб юборсангиз, кейин уни қайтариб олиш қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун аввал текшириб, ҳуқуқий чора кўрган маъқул.

Қонун ҳужжатларининг тўлиқ матнини
LEX.UZ сайтидан топишингиз мумкин.

Telegram Instagram Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий судда битта судья ёки амалдор пора билан тушса, сувга тушган тошдек йўқ бўлиб кетса – демак,

у тизим шунчалик мустаҳкам тузилганки, ҳар қандай кирликни дарҳол ювиб ташлайди. Аммо агар у шунчаки кўздан ғойиб бўлса, лекин таъсири қолса, демак, тизим ичидан емирилмоқда.


Telegram Instagram Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мигрантларнинг пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик 17 фоизгача ошиши мумкин – Жаҳон банки

Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияни танлаётганлар улуши 57 фоизгача камайган. Хориждан пул ўтказмаларининг бўлмаслиги мамлакатда камбағаллик даражасини 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошириши мумкин, дейилади Жаҳон банкининг миграцияга оид тадқиқоти хулосаларида.


Telegram Instagram Facebook


Олмаота халқаро аэропортида бир эркак аёлнинг сочидан ушлаб, пичоқ билан қўрқитган ҳолат рўй берди. Журналист Жансейит Қабилтаев ўзининг Telegram саҳифасида бу одам ўтган йили автобусда аёлга ҳужум қилган дебошир бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, аэропортдаги ҳодиса тасвирларида эркак худди ўша кийимда ва худди ўша рюкзак билан кўринмоқда, бу эса автобусдаги воқеа видеосидаги одамга ўхшайди.

Ҳозирча ҳужумчининг шахси аниқлангани йўқ. Полиция маълумотига кўра, эркак қўлга олинган ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.


Oila - oilangiz uchun umumiy tarif.

🏠Oila tarifi - oila a'zolar, yaqinlar va do'stlarni bir guruhga birlashtirish, trafikni bo'lishish va eksklyuziv raqamli mahsulotlardan foydalanish imkonini beruvchi qulay va foydali yechim.

Oilaviy tarif bilan yaqinlaringiz doimo aloqada. Eng muhim lahzalarni baham ko'ring va muloqotdan birgalikda zavqlaning.

OILA tarifi — eng muhim an'analarni qadrlaydiganlar uchun!

Узнать больше

#reklama
beeline.uz


Бу опа-сингилларимизни ким эслади?

8-март ҳақида гап кетар экан, кўз олдимизга зиёли, ишбилармон, таълим ва давлат бошқарувида фаолият юритаётган гўзал аёллар келади. Улар албатта, ўз меҳнатлари ва жамиятдаги ўрни билан эътирофга лойиқ. Лекин бир савол мени қийнаб келади: бозорларда тирикчилик қилиб, ҳалол меҳнат билан рўзғор тебратаётган оналаримизни, кундалик оғир меҳнатда ишлаётган опа-сингилларимизни ким эслади?

Ҳар йили раҳбарлар, амалдорлар ва таниқли шахслар 8-март муносабати билан аёлларни табриклайди. Аммо шу кунгача биронта ҳоким ёки раҳбарни кўрмадимки, бозорда кукат сотувчи оналаримизни ёки оғир меҳнат бозорида кун кечираётган аёлларни табриклаган бўлса. Уларнинг жамиятдаги ўрни ва заҳматини ким эътироф этади? Уларни ким эслайди?

Бу аёллар ҳам меҳнат қилади, рўзғор боқади, жамиятнинг бир бўлаги. Улар ҳам эътибор ва ҳурматга муносиб!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бош вазирининг Malibu хизмати машинасига ўтгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат маҳаллий автомобиллар ва мебеллардан фойдаланиш орқали давлат бюджети тежалиши ҳақида баёнот берган. Бу ҳолат жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар Австрия президенти Александр Ван дер Белленнинг ишга жамоат транспорти — метро ва автобусда қатнашига эътибор қаратмоқда.


Огоҳликка даъват

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Илтимос, йўл ўтиш жойларида туриб такси ёки автобус кутиб қолманг. Ҳайдовчилар қонунга амал қилган ҳолда тўхтасалар ҳам, "ўтавер" деб ишора қилиб, бизларни овора қилманг.

Такси ва автобусларни кутиш учун махсус бекатлардан фойдаланинг.


Қоидага амал қилайлик! Олдиндан раҳмат!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган радарнинг қонуний кучга эгалиги ҳақида саволлар мавжуд. Ушбу радар Давлат Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрнатилганми? Агар шундай бўлса, унинг қўйилишига тааллуқли сертификат ва рухсатнома қандай асосда берилган?

Ушбу масала юзасидан расмий тушунтириш ва тегишли ҳужжатлар (сертификат, рухсатнома) ҳақида аниқ маълумот берилишини сўраймиз. Агар расмлар мавжуд бўлса, уларни ҳам тақдим этишларини кутиб қоламиз.

Шунингдек, радарга асосланган қарор ва мажбуриятлар юзасидан қонуний асосларни кўрсатиб ўтишларини талаб қиламиз.


08.03.2025 йил куни Қўқон 1912 - Андижон футбол командаларинг учрашуви Қўқон марказий ўйингохида ўтказилиши муносабати билан Туркистон, Боғистон кўчалари соат 14-00 дан 22-00 қадар беркитилади.


Халқ дарди – бу йўл белгиси!

Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, 3.1-йўл белгиси “Кириш тақиқланади” деб аталади ва барча транспорт воситалари учун ҳаракатланиш тақиқланади. Фақат йўналишли транспорт воситалари бундан мустасно этиб белгиланган.

Биз йўловчи ташувчи корхоналарга тегишли эмасмиз, аммо 07.03.2025 куни йўналишли автобусларнинг ҳаракатланишига рухсат берилмади ва бошқа йўналишга буриб юборилди. Бу эса йўловчиларга катта ноқулайлик туғдирди.

Шунинг учун мутасаддилардан бу ҳолатни инобатга олишларини ва уни ижобий ҳал этишларини сўраймиз. Ҳаммамиз халқ хизматидамиз!

Илтимос, бу муаммони тезроқ ҳал қилишга ёрдам беринг!


8-март кунида совға тариқасида нима кутмоқда сиз?
So‘rovnoma
  •   Айфон
  •   Автомобиль
  •   Меҳр ва эътибор
  •   Гуллар
  •   Умрага йўлланма
  •   Менга бу нарсаларни берадиган инсоним йўқ…
294 ta ovoz


Тошкентлик ўқитувчи собиқ ўқувчисини таъқиб қилиб, у билан уйланишга уринган: у қизга совчилар юборган ва уни тинмай кузатган. Охирги ҳодиса 2025 йил 23 январь куни содир бўлган. Ўқитувчи қизни дўсти билан бирга кўриб, йўлини тўсган, ҳақорат қилган, телефонини тортиб олган ва мажбуран машинасига ўтқазган.

Суд жараёнида у қизга нисбатан муҳаббати борлигини ва у билан уйланмоқчи бўлганини айтган. Аммо суд унинг таъқиб ва тазйиқ ҳаракатларига қарамай, фақат безорилик моддаси бўйича 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан чекланган, деб хабар беради
Nemolchi.

Айни пайтда унинг ўқитувчилик фаолиятидан маҳрум этилгани ҳақида маълумот йўқ.


Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамюртлар!

Барчангизни Рамазони шариф билан муборакбод этамиз. Бу улуғ ойда савобли ишлар қилиш ва муҳтожларга ёрдам бериш ҳар биримиз учун катта имкониятдир.

Шу кунларда бир мўмин биродаримиз оиласи оғир мусибатга учраб, мушкул аҳволга тушиб қолишди. Улар яшаган хонадон бутун жиҳоз ва анжомлари билан бирга ёнғинда тўлиқ вайрона бўлди. Бу ёш оиланинг 4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор: энг каттаси 11 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда. Ҳозирда оила аъзолари ота-оналарининг уйида вақтинчалик яшамоқда.

Улар мактаб, боғча, иш ва ўқишга бориши учун энг зарур кийим-кечак ҳамда маиший эҳтиёжлардан маҳрум қолган. Савоб ишга қўл уриб, моддий ёки бошқа кўмак беришни хоҳловчи хайрихоҳлар учун қуйидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Ёнғин содир бўлган манзил:
Дангара тумани, Эски Шилдир қишлоғи, Нурафшон кўчаси, 13-уй.

Оила ҳозирда вақтинчалик яшаб келаётган манзил:
Қўқон шаҳри, Сарбон кўчаси, 8-уй.

Моддий ёрдам учун карта рақами:
📌 9860 1001 2642 4397 (Маҳмудов Жавоҳир)

Боғланиш учун телефон рақами:
📞 +998 91 692 22 27

Рамазон ойида қилган савобларингиз қабул бўлсин! Аллоҳ ҳар бир яхшиликни мукофотсиз қолдирмайди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқон аёллари, оналаримиз тарихий суратларда (Бахтиёр Пўлатов).


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Dang’ara tuman
Yangi zamon MFY


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




#LIVE
#RASMIЙ

“ҚАМЧИҚ” ДОВОНИДА АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ

Об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати марказининг 2025 йил 7 мартдаги 129-сон бюллетенига кўра, соат 15:00 да
A373 “Тошкент-Оҳангарон-Онгрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” йўлининг 137-162 км оралиғида қор кўчкиси хавфи сабабли ҳаракат вақтинча тўхтатилган эди.

Йўлсозлар ва тегишли ташкилотларнинг тезкор чора-тадбирлари натижасида
соат 03:00 да довонда барча турдаги транспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ тикланди.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб,
йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.

“Қамчиқавтойўл” ИЙФК ДМ
Ахборот хизмати

Telegram Instagram Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.