ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда ток уриши оқибатида ўқувчи вафот этган мактаб раҳбарларига ҳукм ўқилди

Ўтган йили декабрда Мирзо Улуғбек туманида 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ортидан 99-мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинган эди. Суд қарори билан, унга 4 йил озодликдан маҳрум этиш, мактаб директорига эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/87050957

Kun.uz расмий канали


Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, ўқувчи хорижий давлатга чиқишидан олдин мактаб директорининг розилиги олиниши талаб этиладиган бўлади.

Муҳокамалар порталига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, ота-оналар фарзанди билан бирга қайси хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан (ўқув йили давомида) мурожаат этади.

Ариза мактаб директори томонидан (директор бўлмаган вақтда, директор вазифасини вақтинча бажарувчи) бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчи вақтинча хорижий давлатга кетаётганлиги ҳақида ҳамда синф раҳбари ва фан ўқитувчиларини хабардор қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Мактаб директори қуйидаги ҳолатларда ўқувчининг ота-оналарини, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисини, тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимини ва болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ёзма равишда огоҳлантиради ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради:

хорижий давлатга вақтинча чиқиб кетган ўқувчилар хорижда бўлиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида бир ҳафта муддатда мактабни хабардор қилмасдан дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчилар;

ота-оналар фарзанди билан хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этмаганда.

Мактаб директори ҳар йили 25 майга қадар ўқув йили давомида мактабни хабардор қилмасдан хорижий давлатга чиқиб кетиб камида уч ойдан ортиқ муддатда узлуксиз дарс машғулотларига қатнашмаган (ўқув йили якунланишидан олдин дарсга қатнашган ўқувчилар бундан мустасно) ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига киритади.
Мазкур ўқувчилар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси розилиги билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Тошкентда 1-синф раҳбари ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келгани юзасидан расмий изоҳ берилди 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани ҳолатга расмий изоҳ берди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-“Э” синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-“Э” синф раҳбари С.Р. (аёл)нинг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг уст қисмига саморез ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдирган. 1-“Э” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилгани юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Мактаблардан қўлингизни тортинг: Мактаблар ҳудуди фақат таълим учун фойдаланилиши керак!

Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади.

Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш.

Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. "Юнусобод тажрибаси" деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг.

Иқтисодчи Отабек Бакиров.


👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


#Тадқиқот_натижалари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давоматнинг пастлиги таълим сифати билан боғлиқ деб хисоблайди.

МҲТИ умумтаълим мактабларида давоматни яхшилаш учун бир қанча тавсияларни таклиф этган.

Унга кўра: 

1.Болалар саломатлигига эътиборни кучайтириш, фарзандини доимий равишда профилактик кўрикдан ўтказувчи ота-оналар учун махсус рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш лозим. Мексикада “Progressa” давлат дастури доирасида фарзандларини доимий равишда тиббий профилактик кўрикдан ўтказган кам таъминланган ота-оналар учун нақд пул кўринишида нафақа берилган. 

2.Юқори синф ўқувчилари орасида (10-11-синф) йил давомида дарсларни қолдирмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун махсус жамғарма дастурини жорий этиш керак. Дастур доирасида дарсларни қолдирмаган ўқувчиларга муайян миқдорда стипендия тўланади ва ушбу маблағлар ўқувчининг банкдаги ҳисобрақамида сақланади. Тўпланган маблағларни олий ўқув юртлари шартномаларини тўлашга, уй-жой сотиб олишга ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга сарфлаш мумкин бўлади. Бу ўз навбатида ўқишни ташлаб меҳнат бозорига чиқиб кетиш ва эрта ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади. 

3.Фарзанди беш кун ва ундан кўп вақт давомида сабабсиз дарсларни қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналарини жаримага тортиш тизимини жорий этиш. Жарима миқдорини БҲМнинг ярми миқдорида белгилаш тавсия этилади. Тўпланган маблағ мактабларни таъмирлаш ва инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланади. Буюк Британияда фарзандини сабабсиз беш кун давомида мактабга юбормаган ота-оналар 80 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади. 

4. Юқори синф ўқувчилари орасида ўқув юкламасини пасайтириш йўлларини кўриб чиқиш керак. 

5. Вирус мавсумларида болаларни вирусга қарши эмлашни кенгайтириш керак. 

6. Мактабларда таълим сифатини ошириш зарур. Бунинг учун эса педагог ходимлар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги қайд этилади. Бу борада ота-оналар мажлисида сабабсиз иштирок этмаганларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳам тавсия қилинган. 
Қўшимча қилинишича, PISAʼда иштирок этган ўқитувчиларнинг бор-йўғи 24,6 фоизи халқаро ва унга тенглаштирилган маҳаллий сертификатга эга.

Ўзбекистон PISAʼда иштирок этган давлатлар орасида бу кўрсаткич бўйича охиридан битта олдинги ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, 2022 йилда 294,1 минг нафар ўқитувчини аттестациядан ўтказиш жараёнида уларнинг 7 фоизи , яъни 20 минг 300 нафари ўқитувчилик лавозимига лойиқ эмаслиги аниқланган. 

Қолаверса, МҲТИ умумтаълим мактабларининг 35,8 фоизида ошхона ёки буфет, 5 фоизида кутубхона, 21 фоизида спорт зали йўқлигини, бор-йўғи 30 фоизи канализацияга эгалигини эслатган


👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


#Халқаро_тадқиқот_натижалари

Болалар нима сабаб дарс қолдиряпти? 

Мамлакатнинг 14 та ҳудудида 2 минг нафар ота-оналар иштирокида ўтган сўровномада ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблар айтиб ўтилган. Унга кўра, респондентларнинг 75,4 фоизи бетоб бўлиб қолиш, 8,9 фоизи ота-онасига ишларда ёрдам бериши, 3,1 фоизи ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги, 1,7 фоизи хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши, 1,1 фоизи мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги важлари туфайли фарзанди дарс қолдиришини маълум қилган. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи эса фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини билдирган. 
Ота-оналарнинг 76,9 фоизи фарзанди сўнгги бир ой давомида умуман дарс қолдирмаганини билдирган, 15,6 фоизи эса 1-2 кун, 7,4 фоизи 3-4 кун дарс қолдирганини айтган. 

PISA маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган, PISAʼда иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида кўпроқ қизларга нисбатан. 
Бунинг асосий сабаблари сифатида эса бетоб бўлиб қолиш (56,5 фоиз), оила аъзосига ғамхўрлик қилиш (22,7 фоиз), оилавий ишларда ёрдам бериш (17,6 фоиз), мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмаслик (17,4 фоиз), зерикиш (17,4 фоиз), уйга пул олиб келиш учун иш топиш кераклиги (13,2 фоиз), транспорт муаммоси туфайли мактабга бора олмаслик (10,7 фоиз) ва ҳомиладор бўлиб қолиш (7,1 фоиз) кўрсатилган. 

Халқаро тадқиқотларда кўриниб қолган “кўзбўямачилик” 
МҲТИнинг таъкидлашича, ўқувчилар орасида аъло баҳоларга ўқийдиганлар улуши 52,3 фоизни, тўртга ўқийдиганлар 36,4 фоизни, уч баҳога ўқийдиганлар 10,3 фоизни ташкил этади. 

Ҳудудлар кесимида аъло баҳоларга ўқийдиганларнинг юқори улуши Андижон (59,4 фоиз) ва Навоий (57,4 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг паст баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар улуши эса Тошкент шаҳри (15,4 фоиз), Фарғона (12,8 фоиз), Сирдарё (12,5 фоиз) ва Хоразм (12,4 фоиз) вилоятларида қайд этилган. 

Институт ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлаётган предметлари математика, технология, ўқиш, чет тили, табиий фанлар ва тасвирий санъат эканини, энг осонлари эса мусиқа, жисмоний тарбия, чизмачилик бўлганини қўшимча қилади. 

e-maktab маълумотларига кўра, бугунги кунда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 88,7 фоизи аъло ва яхши баҳоларга ўқийди, лекин Халқаро баҳолаш тестлари натижаси бунинг аксини кўрсатган. 2021 йилда ўтказилган халқаро PIRLS тестида маҳаллий ўқувчилар дунёдаги ўртача 500 кўрсаткичидан паст натижа, 437 олган. 

2022 йилда мактабларда 15 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA тестлари натижасига кўра, ўқувчиларимиз 81 та мамлакат орасида математика бўйича 72-ўринни, табиий фанлар ва ўқиш саводхонлиги йўналишларида энг охиридан битта олдинги ўринни, 80-ўринни эгаллаган. 

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


#Халқаро_тадқиқот_натижалари

Мактабларда давомат пасайиши нима билан боғлиқ? – МҲТИ таҳлилларини эълон килди.

Таҳлиллар Ўзбекистонда болаларнинг мактабга боришига уларнинг бетоб бўлиб қолиши, ота-онасига ёрдам бериши, репетиторга бориши каби ҳолатлар тўсқинлик қилганини кўрсатди. Вазиятни ўнглашда педагоглар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги муҳим тавсиялардан бири сифатида кўрсатилмоқда. 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди ҳамда ўз таҳлилларини эълон қилди

Дарс қолдириш таълим сифатига салбий таъсир кўрсатади 
Дастлаб институт яқинда эълон қилинган PISA (Programme for International Student Assessment), яъни ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур натижаларига эътибор қаратган. Унга кўра, дарсларга узоқ муддат қатнашмаслик таълим сифатига салбий таъсир қилади. 
Мисол учун, узоқ вақт давомида дарс қолдирган бошланғич синф ўқувчилари дарсларда мунтазам қатнашган тенгдошларига нисбатан математикадан ўртача 35 балл, ўрта синфдагилар (5-9-синфлар) 41 балл ва юқори синфдагилар (10-11-синфлар) 59 балл паст натижа кўрсатган. 

Қайд этилишича, таҳлил натижалари юқори синфларда давоматнинг паст бўлиши ўқувчиларнинг билим даражаси пасайишига кўпроқ таъсир қилишини исботлаган. 

Мактабларда давоматнинг пасайиш тенденцияси кетяптими? 

e-maktab маълумотларига кўра, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган, 2023 йилга келиб, 82,5 фоизга тушган. Қайд этилишича, давоматнинг энг паст кўрсаткичлари юқори синф, яъни 10-11-синф ўқувчилари орасида кузатилган, 78,4 фоизни ташкил этган. 

Институт уларнинг ОТМга кириш учун қўшимча дарсларга қатнаши бунинг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. МҲТИ ўтказган сўров натижаларига кўра, 16-17 ёшли фарзанди бўлган ота-оналарнинг 87 фоизи фарзанди қўшимча дарсларга қатнашини билдирган. 
Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари 57,8 фоиз билан Тошкент шаҳри, 76,9 фоиз билан Жиззах, 75,8 фоиз билан Тошкент ва 79,8 фоиз билан Фарғона вилоятларида кузатилмоқда. Энг юқори кўрсаткичлар эса 89,1 фоиз билан Бухоро, 88,3 фоиз билан Сурхондарё ва 88,2 фоиз билан Қашқадарё вилоятларида бўлган. 
Предметлар кесимида давомат масаласи кўтарилса, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст кўрсаткичлар ўзбек тили ва математика фанларига тўғри келади. Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст рақамлари қайд этилган. 

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👉 17 ёшида яширин йўллар орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Сирожиддин Шокиров жанг майдонида ўлдирилган

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни асло эътиборсиз қолдирманг, ижтимоий тармоқлар орқали кимлар билан алоқада бўлишини, қайси саҳифаларни кузатиб боришини доимо назорат қилинг! Огоҳ бўлинг, фарзандингиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўйманг!

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari




Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент Рамазон ойида қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айлашини тилади. Давлат раҳбари ўз табригида “ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини” таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/23757945

Kun.uz расмий канали


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 22-dekabrdagi “2024-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qoʻshimcha ishlamaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini koʻchirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2024-yil 8-apreldagi “Muborak Ramazon hayitini nishonlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, umumiy oʻrta taʼlim maktablarida:

➖ joriy yilning 10 — 12-aprel (chorshanba — juma) kunlari — dam olish kuni, deb eʼlon qilingan.

🔹 Shu munosabat bilan, 2024-yil 13-aprel (shanba) kuni barcha umumiy oʻrta taʼlim maktablarida rejadagi dars jadvali asosida oʻqish kuni hisoblanadi.

👉 Dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan oʻquv mashgʻulotlarini oʻquv yili yakuniga qadar mavzularni tigʻizlashtirgan holda oʻzlashtirish tavsiya etiladi.


____

✅ В соответствии с Указами Президента Республики Узбекистан от 22 декабря 2023 года «Об установлении дополнительных нерабочих дней в период праз
днования официальных дат и переносе выходных дней  в 2024 году» и постановлением «О праздновании священного Рамазан хайита» от 8 апреля 2024 года, в общеобразовательных школах:

🔹10-12 апреля (среда-пятница) этого года объявлены выходными днями.

👉 В связи с этим 13 апреля 2024 года (суббота) будет учебным днем   по плановому графику уроков во всех общеобразовательных школах.

👉 Тематический контент запланированный на дни объявленные выходными, рекомендуется освоить к концу учебного года.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


❓Ramazon Hayitida necha kun dam olinadi?

Ramazon Hayitida ketma-ket 3 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bular:

🔴 10-aprel, chorshanba — Ramazon Hayiti kuni;

🔴 11-aprel, payshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

🔴 12-aprel, juma — 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni;

🟢 13-aprel, shanba — barcha uchun ISH KUNI;

🔴 14-aprel, yakshanba — barcha uchun dam olish kuni.

Prezident farmoniga ko‘ra, 11-aprel, payshanba kuni barcha xodimlarga qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilangan. 12-aprel, juma kuni esa 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga esa 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni bo‘ladi.

Demak, 13-aprel, shanba kuni barcha xodimlarga, 6 kunliklarga ham, 5 kunliklarga ham ISH KUNI bo‘ladi.

📃 Izoh: qo’shimcha dam olish kunlari 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli Prezident farmoni asosida belgilangan.

Bizning kanalga qo'shiling

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


⚡️10-aprel – Ramazon hayiti

O‘zbekiston musulmonlari idorasi mamlakatda joriy yilda Ramazon hayiti 10-aprel, chorshanba kuniga to‘g‘ri kelishi haqida qaror qabul qildi.


Kanalga qo'shiling👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган қизларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

Болалар омбудсманининг шахсий қабулига 3 апрел куни 2010 йилда туғилган, Бўстонлиқ туманида яшовчи Э.О. (қиз бола) келиб, мурожаат қилган.
Э.О. ўз мурожаатида мактабда синфдошлари томонидан муттасил тазйиқ ва буллингга учраётгани, бу ҳолатга мактаб маъмурияти ҳам, бошқа масъуллар ҳам эътиборсиз эканини билдирди.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ички ишлар органлари мазкур ҳолатни ўрганди.
Бўстонлиқ тумани ММТ бўлими ўрганиши давомида жорий йилнинг 18 март куни информатика дарсида Э.О, С.М., М.К., К.В. (барчаси қизлар) ўзаро гап талашиб қолишгани, дарс машғулотлари тугаганидан сўнг низони ҳал қилишни келишиб, дарс тугаганидан кейин мактаб синф хонасида йиғилиб ўзаро жанжаллашгани ва 3 нафар қиз биргаликда Э.О.ни ургани, уни турли ҳақоратли сўзлар билан камситгани маълум бўлди.
Бўстонлиқ тумани «Марказий» МФЙ профилактика инспектори томонидан болалар ўртасидаги бу ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган ўқувчи қизлар Э.О. ва К.В.га суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган ва уларнинг енгил тан жароҳати олгани аниқланган.
Мазкур буллинг ҳолати юзасидан К.В., С.М., М.К.нинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1- қисми (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосида маъмурий жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилган.
Мактаб раҳбарияти ва инспектор-психолог болалар ўртасида бу каби буллинг ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича тегишлича огоҳлантирилган.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


📣 Malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan sanalar belgilandi

✅ Avval xabar qilinganidek, maktabgacha, umumta’lim va maktabdan tashqari ta’lim muassasalari pedagoglari 2024-yil 15-apreldan boshlab attestatsiyadan o‘tkaziladi.

❗️ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan mazkur malaka toifa sinovlari o‘tkazilish vaqti belgilandi. Unga ko‘ra:

Informatika va axborot texnologiyalari fanidan — 15-16 aprel kunlari (2 kun);
Boshlang‘ich ta’lim fanidan — 17-22 aprel kunlari (5 kun);
O‘zbek tili (Davlat tili), Ona tili va adabiyot fanlaridan — 23-25-aprel kunlari (3 kun);
Matematika fanidan — 26-29-aprel kunlari (3 kun);
Fizika, Kimyo fanlaridan — 30-aprel — 1-may kunlari (2 kun);
Biologiya, Geografiya, Iqtisodiy bilim asoslari fanlaridan — 2-3 may kunlari (2 kun);
Musiqa madaniyati, Tasviriy san’at va chizmachilik, Texnologiya (servis xizmati yo’nalishi-qiz bolalar uchun), Texnologiya (texnologiya va dizayn yo’nalishi - o’g’il bolalar uchun) fanlaridan — 4-6 may kunlari (2 kun);
Rus tili (milliy maktablarda), Rus tili va adabiyoti (rus), Qoraqalpoq tili (Davlat tili) fanlaridan — 7-8 may kunlari (2 kun);
Fransuz tili, Hind tili, Ingliz tili, Koreys tili, Nemis tili, Qirg‘iz tili va adabiyoti, Qozoq tili va adabiyoti, Tojik tili va adabiyoti, Turkman tili va adabiyoti, Xitoy tili, Yapon tili fanlaridan — 10-13 may kunlari (3 kun);
Davlat va huquq asoslari, Tarbiya, Tarix fanlaridan — 14-15-may kunlari (2 kun);
Chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik, Jismoniy tarbiya fanlaridan — 16-17-may kunlari (2 kun);
Maktabgacha ta’lim muassasalari tarbiyachisi, Maktabgacha ta’lim tashkiloti psixologi, Tarbiyachi-metodist, O‘qituvchi-defektolog, O‘qituvchi-logoped, Musiqa xodimi (Musiqa rahbari), Psixologlarga — 18 may kunlari (1 kun);
Qoraqalpoq tili va adabiyoti fanidan — 20-21 may kunlari (2 kun) malaka toifa sinovlari o‘tkaziladi.

👉 Ma’lumot uchun: malaka toifa sinovlari o‘tkaziladigan joy manzillari quyida keltirib o‘tilgan.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Бухорода “жиннихона”даги 15 ёшли соғлом қиз уйига қайтарилди

Бухорода соғлом бўлса ҳам, руҳий касалликлар диспансерида қолаётган 15 ёшли қиз уйига қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, омбудсманга Бухоро вилояти Руҳий-асаб касалликлари диспансери маъмуриятидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда 2009 йилда туғилган М.Я (қиз бола) руҳий-асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилгани, лекин бугунги кунда у фаол даволанишга муҳтож эмаслиги, ҳозирда ўсмир қиздан ҳеч ким хабар олмаслиги, онаси билан телефон орқали гаплашилганда у қизини олиб кетолмаслиги баён қилинган.

Болалар омбудсмани вояга етмаган М.Я.нинг оиласидаги ижтимоий ҳолат баҳоланиши ва унинг шифохонадан чиқарилиб, соғлом ҳаётга мослашуви юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига сўров юборган.

Агентлик томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганилган.

"Жумладан, агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вояга етмаган қизнинг оиласи ижтимоий вазияти ўрганилиб, унинг онаси билан учрашилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада фарзанди М.Я. жорий йилнинг 19 март куни Бухоро вилояти Руҳий-асаб касалликлари диспансеридан чиқарилиб, яшаш манзилига олиб кетилди", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ўсмир қиз ҳозирда ўқишини Бухоро шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта мактабда давом эттира бошлагани айтилмоқда. 👇Ўқитувчилар учун махсус каналга қўшилинг   

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Фарғонада мактабга маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган аёл наркология диспансерига жойлаштирилди

Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида аёл маст ҳолатда мактабда жанжал кўтарди. У бундан олдин ҳам бир неча марта мактабда жанжал чиқариб, тартибни бузган. Ҳозирда аёл диспансернинг ҳушёрлаштириш бўлимида. 

4 апрел куни Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида юқори синф ўқувчиларидан бирининг онаси ўқитувчиларга қўпол муомала қилиб жанжал чиқарган.

“Нега менинг ўғлимга синфида салбий муносабатда бўлишяпти?” деган аёл.

Ўқитувчининг бундан хабари йўқлиги ҳақидаги жавобига аёл “Сен ҳаммасидан хабардорсан, ўзинг ҳаммани шундай қайрагансан. Бу сени ишинг, Менинг ўғлим сени деб, сен синфни шундай қилиб шакллантириб қўйганинг учун ҳам мактабга келгиси келмаяпти”, деб бақиради.

Шунингдек, аёл ўқитувчи “қорнидаги ҳомиласига раҳмат айтиши керак”лигини ҳам эслатиб ўтган.

Жанжал охирида эса ўқувчининг онаси ўқитувчини ҳақоратлаб, унга ташланиб кетади.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари чақирилиб, улар томонидан ўқитувчининг хавфсизлиги таъминланган. Экспертиза натижасида ўқувчининг онаси маст бўлгани аниқланиб, наркология диспансерининг ҳушёрлаштириш бўлимига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, бу аёлнинг мактабга келиб биринчи марта жанжал кўтариши эмас. Бу каби ҳолат бир неча марта такрорланган. Бугунги воқеадан сўнг аёл мактаб директорига ўзи жанжаллашган ўқитувчини ўлдириши билан таҳдид қилган СМС-хабар ҳам жўнатиб улгурган.
Ҳозирда ҳолат ички ишлар органи томонидан ўрганиляпти.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi dan repost
Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahri Yunusobod tumanidagi 5-umumta’lim maktabida bo’ldi.

Mazkur maktab ilgari 960 o‘rinli edi. Lekin o‘quvchilar soni 2 mingdan oshardi. Shu bois o‘tgan yili rekonstruksiya qilinib, qo‘shimcha binolar qurildi. Natijada 1 ming 700 ta qo‘shimcha o‘rin paydo bo‘ldi.

Maktabda 65 ta o‘quv, 12 ta chet tili va 5 ta kompyuter xonasida zamonaviy sharoitlar yaratildi. O‘quvchilarni aniq fanlar, muhandislik va texnologiyalarga qiziqtiruvchi STEM-laboratoriya va sport zali zarur anjomlar bilan ta’minlandi, kovorking va rekreatsiya hududi tashkil etildi.

❗️ Bugun maktabda 2 ming 600 nafarga yaqin o‘quvchi ta’lim olmoqda. O‘tgan yili 165 nafar bitiruvchidan 163 nafari oliy ta’limga o‘qishga kirgan.

— Shunday vaqtlar bo‘ldiki, pedagoglikka e’tibor susayib ketdi. Hozir bu sharafli kasbning nufuzini tiklash, ularni moddiy rag‘batlantirishga harakat qilayapmiz. Yangi Toshkent shahri qurilishini ham Pedagogika universiteti binosiga poydevor qo‘yishdan boshlamoqchimiz. Chunki yangi O‘zbekistonning birinchi zamini - o‘qituvchilar. Shuning uchun ular doim o‘z ustida ishlashi, bilim va uslublarini rivojlantirib borishi kerak, — dedi davlat rahbari.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin


❗️Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади


🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

🔹чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

🔹математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅ Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

🔘 Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

🔸Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

🔸Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


Умумтаьлим, мусиқа мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таьлим ташкилотларидаги бир қанча лавозимлар қисқартирилиши мумкин.

👇Ўқитувчилар учун махсус каналга қўшилинг   

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.