Ассаламу алейкум🌇
РОВОЧ ЎСИМЛИГИНИНГ ТОМИРИ, РУС ТИЛИДА КОРЕНЬ РЕВЕНЯ, АРАБ ТИЛИДА АСЛ АР РЕВАНД, ЛОТИН ТИЛИДА RHEUM ALTAICUM LOSINSK ДЕЙИЛАДИ
Мизожи биринчи даражада иссиқ ва қуруқ бўлган бу ўсимлик дунёнинг барча тоғли ҳудудларининг хусусан тошлоқ ерларида ҳамда далаларида ўсади. Асосан баҳор фаслида мева солиб унинг ер остки қисми истеъмол қилинади. Сўнг у томирга айланиб қотиб кетади. Ровочнинг гули ҳам бўлиб у ловияга ўхшаш кўринишда қизил рангда бўлади ҳамда унинг меваси ва томири нимага ишлатилса у ҳам ҳудди шу касалликларда ишлатилади. Унинг томири жуда кучли тозаловчи бўлиб ични равон қилади ва ошқозон ости безини даволаб, қон ва сийдикдаги қанд моддасини камайтиради.
Ровочнинг томири ошқозон, ичак ва йўғон ичак яраларини қуритади. У ўпкани тозалаб балғамни кўчиради ва силнинг қаламчаларини ўлдириб нафас йўлларига фойда қилади ва нафас сиқишини даволайди. Яна у жигар, буйрак, ўт пуффаги ва қора талоқни жуда тез ва яхши тозалаб буйрак ва қовуқдаги туз, тош ва қумларни эритиб чиқаради ҳамда сийдик ва ҳайз қонини кучли равишда ҳайдаб бачадонни яхши тозалайди. Шунинг учун уни ҳомиладорликнинг илк босқичларида истеъмол қилиш мумкин эмас. Ровоч жигар шишларини ва ўсимталарини қайтариб сариқ касаллигини бир ўзи даволайди. У қорин ва ичаклардаги ёғларни безарар эритиб сўрилтириб тез фурсатда самарали оздиради. Ровочнинг томири қонни суюлтириб, барча сабаблардан кўтарилган қон босимини тушуриб юракнинг тез уришини меъёрга келтириб унинг майда томирларидаги тиқилмаларини очади ва дилни хурсанд қилади. Унинг ўттиз грамини икки юз грамм сиркага солиб, ўн кун қоронғу жойда сақлаб, докадан ўтказиб, юз ва бадандаги ҳуснбузар ва сепкилларга йигирма кун икки маҳалдан суртилса уларни қуритиб тушириди. Шу ивитманинг бир ош қошиғини бир ош қошиқ қайнаган сувга аралаштириб уч маҳал овқатдан олдин бир икки ой давомида ичилса жигар ва ичакларни тозалаб жуда тез фурсатда оздиради. Истеъмол қилиш услуби: ошқозон ичак ва йўғон ичакларнинг яралари учун унинг юз грамм талқонини юз грамм новвотга аралаштириб, бир чой қошиқдан уч маҳал овқатдан олдин бир ой истеъмол қилинади. Ўпка, нафас йўллари, буйрак, жигар, ўт пуффаги, қовуқ ва сийдик йўли касалликлари ҳамда юрак ва қон босими учун бир ош қошиқ ровочнинг чалароқ майдаланган томирини бир ярим литр қайноқ сувда бир икки соат дамлаб, ярим пиёладан эрталабдан кечгача йигирма кун ичилади. Ножўя таъсирсиз, зарарсиз. Қанд касаллигида унинг майин қилиб туйилган талқонини шакар қўшмасдан истеъмол қилинади.
Яқинларингизга ҳам улашинг