Истиғфор қандай айтилади?أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
Ўқилиши:
“Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ.
Ўқилиши:
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар .
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
“Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади.
https://t.me/ibratliuzkanal