Maxsus Xabarlar | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги тезкор, махфий ва долзарб хабарлар!
⚡️Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!
Мурожаат учун: @gtxwe

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», деб ёзди миллиардер Х саҳифасида.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


❗️"Толибон" Ўзбекистон 7 та вертолётни АҚШга қайтарганига норозилик билдирди

"Исломий Амирлиги бу масаладан ташвишда, чунки вертолётлар Афғонистонга тегишли бўлиб, аввалги ҳукумат амалдорлари қочиб кетганида Ўзбекистонга олиб ўтилган, шу боис улар Афғонистонга қайтарилиши лозим. Афғонистон халқи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва талаб қилиш ҳуқуқига эга, қўшни мамлакатлар ҳам афғонларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиши зарур", дейилади Афғонистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.


👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Трамп Украинадаги урушни Путин билан муҳокама қилди

"У одамларнинг ўлими тўхташини хоҳлайди. Ҳар куни одамлар ҳалок бўлмоқда. Ёш, келишган аскарлар жон бермоқда. Ўғилларимга ўхшаган навқирон йигитлар қурбон бўлмоқда", деди Трамп.
АҚШ президенти урушни тугатишга ёрдам берадиган "аниқ режаси" борлигини айтиб, тафсилотларни келтирмади.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


🇪🇬 Миср араб давлатлари лигасининг Фаластин масаласи бўйича фавқулодда саммитини чақирди

Мазкур саммит 27-февраль куни Қоҳирада ўтказилиши режалаштирилган. Саммитда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш ва эвакуация қилиш ташаббусига қарши чоралар ҳам муҳокама қилинади.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Олимлар энг яқин экзосайёранинг яшашга яроқлилигини тасдиқлади

Халқаро олимлар гуруҳи HD 20794 д экзосайёрасининг кашф этилганини ва унинг яшашга яроқли бўлиш эҳтимолини тасдиқлади.

Ушбу суперер синфига мансуб сайёра биздан 20 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, ўз юлдузининг яшаш зонасида ҳаракатланади.


👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


🇷🇺🇺🇿Россиядаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди.

Назорат қилинадиган шахслар реестрига кирганлар 30-апрелгача ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиши ёки чиқиб кетиши керак. Реестрда бор-йўқлигини Россия ИИВ сайти орқали текшириш мумкин.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Ҳукумат ҳузуридаги «Ислом цивилизация маркази» раҳбарияти пиар (ёки танқид қилмаслик) учун «Рост24»га 150 млн, уздипломатга 200 млн сўм пул ўтказиб берибди

©️ Mufasa

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


#Диққат

‼️❄️ Энди Ўзбекистонда қиш қорсиз бўлади: Ўзбекистон кейинги 30 йил давомида қорсиз қолиши мумкин

Энди қиш анча иссиқроқ бўлади ва ёзда қурғоқчилик тез — тез учрайди, буларнинг барчаси глобал исиш ва иқлимнинг кескин ўзгариши туфайли – 2025 йилда кўплаб ёнғинлар ва сув танқислиги кутилмоқда, энди ҳар йили ҳарорат рекордлари янгиланади, - дейди экологлар.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


#ТЕЗКОР #Хушхабар

Калликка қарши 100% натижа берадиган таблетка топилибди

Олимлар VDPHL01 таблеткасини ихтиро қилдилар, у бир неча ой ичида сочни қайта тиклашга ёрдам беради.

Препаратнинг ўзига хослиги шундаки, у организмга таъсир қилиш турига кўра гормонал бўлмаган восита бўлиб, беморларни кўплаб ножўя таъсирлардан ҳимоя қилади.

FDA бу мўъжизавий таблеткани шу йилнинг ўзида тасдиқлаши мумкин, шундан сўнг оммавий сотувлар бошланади.

Хабарни кал дўстларга юбориб, хурсанд қилиб қўямиз...

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


🇹🇲Туркманистонда ажрашиш учун тўлов 5 баравар ортди

Туркманистонда ажралишни расмийлаштириш учун давлат божи беш баравар ошди.

Фуқаролардан 6000 манат (3 500 доллардан ортиқ) миқдорида давлат божи тўлаш талаб қилинмоқда.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Огохлик
⚠️АВТОБУСДА 12 ЁШЛИ БОЛАГА ТЕГАЖОҒЛИК ҚИЛГАН ЭРКАК УШЛАНДИ

Маълум бўлишича воқеа содир бўлган вақт эркак маст ҳолатда бўлганлиги айтилди. Эркак терговга жалб қилинган.

Ҳурматли ота-оналар автобусда ҳаракатланувчи фарзандларингизга огоҳ бўлинг‼️

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇬🇧 Манчестер Ситининг СММ менежери ҳам Абдуқодирнинг голидан хурсанд

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


#Тезкор

⚡️💥 ️ ️ Bizning Husanovimiz gol urdi!

O'yinning 56-daqiqasida bizning futbolchimiz gol urdi va hisobni 1:1 hisobida Orient Leyton jamoasi bilan tenglashtirdi.

E'tiboringiz uchun , bu Husanovning City uchun ikkinchi o'yini.

Xabarni tarqating👇

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Россияда мигрантларга банкда ҳисоб очиш тақиқланади

Россияда эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади.

5 февралдан бошлаб Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш тартиби қўлланилади. Бундай фуқаролар назорат қилинадиган шахслар учун яратилган реестрга киритилади.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

ТЕЛЕГРАМДА ФИРИБГАРЛАР ЭНДИ СИЗГА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШМОҚДА.

Янги фирибгарлар сизга телеграмдан алоқага чиқиб, ишга таклиф қилишади. Улар ўзларини УЗУМ ёки МЕҲМОНХОНАлар расмий ходими сифатида таништиришади. Сизга топшириқлар бериб, эвазига пул тўлашини айтишади.

Уларнинг ўйинига ишонманг, бу мошенниклар сизга ишонтириш учун 20 ёки 30 минг сўм пул ҳам ташлаб беришади. Бу оддий хўрак аслида.

Буларнинг асосий мақсади картангиздан пул ечиб олиш ёки сизни депозитга пул қўйинг деб алдаб пулларингизни ўмаришдан иборат.

Бундай фирибгарларга ишонманг!!!

Хабарни группаларга тарқатиб, одамларни огоҳлантиринг.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1987 йилда Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида лавҳа эфирга кетган.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


АҚШ Исроилга $7,4 млрдлик қурол сотмоқчи 🪖

Америка Давлат департаменти Исроилга $7,4 млрдлик қурол сотишни маъқуллади, бу Нетаньяхунинг Вашингтонга ташрифи билан бир вақтга тўғри келди. Пакетга $660 млнлик Hellfire ракеталари ва $6,75 млрдлик бошқа бомбалар, ўқ-дорилар, йўналтирувчи тизимлар ва тегишли жиҳозлар киради. Агар Конгресс 15 кун ичида эътироз билдирмаса, сотув амалга оширилади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


#Тезкор

⚡️Россияда Рамазон ойи қачон бошланиши айтилди.

РФ мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилишича Рамазон ойи 28 февраль куни қуёш ботиши билан бошланади.

• биринчи таровиҳ намози – 28 февраль
• биринчи рўза куни – 1 март
• охирги таровиҳ намози – 28 март
• охирги рўза куни – 29 март
• Рамазон ҳайити – 30 март


👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️❗️Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади.

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?
1️⃣ Мобил иловангизни очинг
2️⃣ «Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг
3️⃣ Паспорт маълумотларингизни киритинг
4️⃣ Юзни сканер қилинг (Face ID)

ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ👇

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди

Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.