Yandex Go ахборот хизмати нархлар масаласида изоҳ бердиБиз Тошкентдаги тариф тизимини ўзгартирдик, уни бутун Ўзбекистон бўйлаб тариф тизими билан бирлаштирдик. Эслатиб ўтамиз, «Старт» энг мақбул тариф бўлиб, «Стандарт»да йўналиш нархи бироз юқорироқ эди.
5 декабрдан бошлаб «Стандарт» тарифи ишламай қолди, бу ҳақда ҳамкорлар ва уларнинг ҳайдовчилари олдиндан огоҳлантирилди. «Старт» тарифи ҳайдовчилар даромади ва йўловчилар учун хизмат нархини одатдаги даражада ушлаб туриш мақсадида қайта кўриб чиқилди. Айтиш керакки, «Старт» авваллари йўловчилар ва ҳайдовчилар учун ҳамёнбоп тоифадаги асосий тариф бўлган.
Биз доимий равишда транспорт бозоридаги вазиятни ва тарифларни шакллантиришга таъсир этувчи турли омилларни кузатиб борамиз.
👉 @Xabarlar24
Батафсил https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi