ЕР НИДОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Ер ҳар куни ўнта калималар билан нидо қилади:
☝️ Эй одам боласи, устимда ҳаракат қилиб юрасан-у, қайтишинг менинг бағримгадир.
☝️ Устимда гуноҳ қилиб юрасан, ичимда азобланасан.
☝️ Устимда кулиб юрасан, ичимда йиғлайсан.
☝️ Устимда хурсанд бўласан, ичимда хафа бўласан.
☝️ Устимда мол-дунё тўплайсан, ичимда надомат қиласан.
☝️ Устимда ҳаром нарсаларни ейсан, ичимда қуртлар сени ейди.
☝️ Устимда ўзингни катта олиб юрасан, ичимда хор бўласан.
☝️ Устимда шод-хуррам юрибсан, ичимда ғам-ғусса ила бўласан.
☝️ Устимда ёруғлик ила юрибсан, ичимда зулматда бўласан.
☝️ Устимда жамоат ила юрибсан, ичимда якка ўзинг бўласан".
✔️ Улашинг |
@VAKILLIKUZ