𝓐𝓶𝓲𝓻𝓪 𝓩𝓾𝓵𝓯𝓲𝓺𝓸𝓻


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


ربي اشرح لي صدري ويسر لي امري و احلل عقدة من لساني يفقهو ا قولي
Роббим, қалбимни кенг қил ва ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгинки, сўзимни англасинлар.
Сакинат манзили 🪴

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Asadulloh Arabic dan repost
YANGI YIL HAQIDA FIKRLARIM

Bugun yilning eng oxirgi kuni. Kishi o'zini yillik hisob-kitob qiladigan kun. Bu yilda nimalar qildim? Qanday solih niyatlarim bor edi-yu ulardan qanchasini bajara oldim ? Bu yil qiyomat kunida yaxshiliklar mezonida bo'ladimi yoki yomonliklar pallasida turarmikin ?

Qolaversa keyingi yil uchun rejalar tuzing. Xatolaringiz ustida ishlang. Qanday xatolar qildim-ki keyingi yilda shu xatolarni qaytarmasligim mumkin ?
Bugun ba'zilar yil tugaganini nishonlaydi, balki bu yil ular uchun juda yomon kechdi, ammo Alloh zamondir.
Ba'zilar nega nishonlayotganini bilmay nishonlaydi. Balki bu yilda ko'p solih amallar qildi-ki ularni nishonlayapti. Ammo bilmaydi, ular qabul bo'ladimi yoki yo'q. Balki bir yoshga qariganini nishonlayotgandir? Hisob kitob yaqinlashyapti, savobingiz ko'pdir?
Balki dajjol chiqishiga yana bir qadam yaqinlashganimizni nishonlayapmiz ? Bizdan hech kim bunday o'ylamasa kerak, ammo yer yuzida shuni kutayotgan toifa borligini unutmang.
Balki bu yil musulmonlardan minglagani uysiz horu-zor qolgani, chodirlarda yashayotganini nishonlarmiz ? Axir 50 mingdan ortig'i o'ldirildi qolgan 150 mingga yaqini bedarak yo’qoldi, qolgan millionlari esa uylari portlatilib hozir qishning sovuq kunida chodirda yashayapti. Balki yangi yil uchun tuzagan dasturxoningizda ular uchun biror nima topilar ?
Savollar ko'p ammo javob har kimning ich-ichida yashirin. Alloh keyingi yilimizni g'alaba va nusratga boy qilsin. Musulmonlarni aziz qilsin. Amiyn.


©️Asadulloh Azam

Ulashishni unutmang
⤵️

🟢 TG 🟢 IG 🟢 YT


Қимматбаҳо ёстиқлар ғозлар патидан тайёрланишини билармидингиз? Қизиғи шундаки, баъзи фермерлар бу патларни тирик ғозлардан юлиб олади.
     Бу жараён ҳайвонларга жуда кўп азоб келтиради: улар оғриқ ҳис қилади, терилари яраланади ва стрессга тушади. Бунинг барчаси инсонлар роҳатланиб ухлаши учун амалга оширилади. Тасаввур қилинга, сизнинг роҳатингиз эвазига бошқалар азобланса.
     Ислом таълимоти ҳайвонларга инсоний муносабатда бўлишни ўргатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир тирик жонга яхшилик қилишда ажр бор,” – деб марҳамат қилганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). Инсонлар ўзига берилган омонатни – ҳайвонлар ҳуқуқларини суиистеъмол қилмасликлари керак.
     Бироқ, бу ваҳшийликни фақат ҳайвонларга эмас, балки мазлум инсонларга ҳам қўллаётганлар бор.
     Бугунги кунда кўплаб брендлар, жумладан, Coca-Cola, Starbucks, KFC ва бошқа компаниялар ишғолчи режимларни қўллаб - қувватлаётгани, уларнинг Фаластин халқига қарши зўравонликларини молиялаштираётгани аниқланган. Бундай компанияларнинг маҳсулотларини сотиб олиш, билмасдан ҳам бўлса, мазлумларга қарши зулмга ҳисса қўшишга олиб келади.
     Ер юзида энг ваҳший мавжудот – ўз роҳати ва нафси учун барча чегараларни бузадиган инсондир.
     Ҳар икки ҳолатда ҳам роҳат эвазига зулмни қўллаб - қувватлаш бор!
     Ҳар қандай харидимизда ахлоқ ва иймон билан иш тутиб, тизимни эмас, адолатни қўллаб-қувватлаш фарз!
     Танловингиз исломий, адолатли ва мазлумлар учун қувват бўлсин!


Баъзилар фахрланиб "Ялтоқланиб ўтирмайман, дилимдаги тилимда", дейишади. Аслида бу камолга етганлик белгиси эмас. Чунки камолотга етганлар муроса қилади, одамларни тушунади, кўнгилларни авайлаб, дўст орттиришга мойил бўлади.

Айман Ёғий


Қизларингизни аралаш муҳитда бўлишга тўғри келса, дадил бўлишга ўргатинг. Гарчи идеал бўлса-да, қизларимизни бутун умр назорат қилинадиган муҳитда яшашга мажбур қилишнинг имкони бор, деб ўйлаш нореалистик бўлиши мумкин. Шунинг учун, уни овлашга интилаётган акулалар ва тимсоҳлар оламида қандай омон қолишни ўргатинг.

Сохта ниятли овчи эркаклар заиф ва ҳимоясиз қурбонларни излайдилар. Шу боис, доимо эътибор талаб қиладиган, ҳамиша ёрдамга муҳтож бўлган аёл заиф ва осон ўлжа бўлиб кўринади. Жасур, ақлли ва қатъиятли аёллардан эса кўпинча қочадилар. Айтганча, бу таъқибчиларнинг кўпи ақлли эмас, зотан фикрлари фақат аёлни тўшакка қандай олиб киришга қаратилган бўлса, уларнинг ақли, агар бор бўлса, жиддий зиён кўради. Шунинг учун улар ишонтириш бош оғриқни келтириб чиқарадиган аёллардан қочадилар. Кўриб турибсизки, эркак дўстлари кўп бўлган, муаммосини доим эркак билан баҳам кўрадиган, дарсларни эркак тушунтирмагунча тушунмайдиган аёллар осон нишон бўладилар.

Қизларингизга шуни ўргатингки, итоат фақат эрига бўлиши керак, кўчадаги ҳар бир эркакка эмас. Ташқарида у ўзини Аллоҳ яратган қадр-қиммат ва ор-номус билан тутиши керакки, ҳатто эркаклар унга бемаъни гаплар билан яқинлашишдан аввал мулоҳаза билан ўйлаб кўрсин. Бундай аёлларни биз ҳаммамиз университет даврларимиздан эслаймиз. Улар кам бўлса-да, эркакларнинг ҳурматини қозонганлар.

Сиз ўзингизни эркакларга кўз-кўз қилиш обрў ва мавқе келтиради деб ўйларсиз, аммо аслида бу билан қадр-қимматингизни йўқотасиз. Эркак кишига осон мулоқотга киришадиган аёлдан кўра, у билан мулоқот қилиш қийин бўлган аёл кўпроқ қизиқарли кўринади. Шунчалик ноёб ва етиб бўлмас бўлингки, ҳатто эркак киши сиз билан қисқа суҳбатлашишни ҳам ютуғ деб билсин! Аёлларимиз шундай қимматбаҳо ва қадрли бўлишлари керак, бозор растасидаги ҳар ким текшириб кўрадиган арзон мол эмас.

Қизларингизни эркаклардан осонликча чўчимаслик ва уларнинг таъсирига тушиб қолмасликка ўргатинг. Улар сизга ўз жозибаларини ишлатишга уринадилар. Бу ҳийлаларни ўрганинг ва уларга нисбатан иммунитетга эга бўлинг. Ким самимий, ким сохта эканини аниқлашга уринманг. Буни аниқлай олишнинг шунчаки иложи йўқ. Барча калтакесаклар юзтубан ётибди, қайси бирининг қорни оғриётганини билишнинг сира имкони йўқ. Шунчаки, никоҳга етарлича жиддий муносабатда бўлган бирор кишини топгунингизга қадар (тайёр бўлганингизда) барча эркакларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг, сўнгра уни қонуний жараёндан ўтказишга рухсат беринг. Агар энг яхшисини танлаш учун эркаклар билан муносабатга киришишни истасангиз, туйғуларингиз устун келади ва ор-номусингиз ҳамда иффатингизни ҳимоя қилиш учун қурган ҳар қандай тўсиқ кўз олдингизда қулаб тушади.

Аёлларимиз бебаҳо жавоҳирлардир, қизларингизни ҳам шундай бўлишга ўргатинг. Уларни озод қилиш баҳонасида аслида кийимларидан маҳрум этиб, яланғочликларини кўрсатмоқчи бўлган дунёга берилишига йўл қўйманг.

Абу Имрон


Қалбингизда поклик бор, ёруғлик бор..

Инсонларни сўзлари, ҳаракатлари учун яхши ҳам ёмон ҳам кўриш шарт эмас..
Уларни қалблари учун сева бошлаганимизда бу муҳаббат ҳақиқий бўлади.. Зеро, ҳар бир қалб Аллоҳнинг уйи.. Каъбага етиш имконсиздек туюлиб, бундан изтироб чекамиз.. Лекин унутганимиз - Ҳар бир қалб Каъбадир.
Бу ҳисларни ҳис қилганимда, қаттиқ афсусландим, ўзим, сўзим, кўзим ҳаракатларим ва муносабатим билан оғритган кўнгилларим борлигидан!
Сўралмаган узрларим, тузатилмаган хатоларим бор..
Иншааллаҳ, Аллоҳ имкон берсин!
Дийдор насиб этса, зиёрат этадиган қалбларим бор!..
Иншааллаҳ, насиб этсин!
Барчамизга!
Қалб эшикларимиз очилсин...


قلب واحد جميل أفضل من ألف وجه جميل ..


Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

“Сукунэ дил” китобидан. 121-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси


Қалбингиздаги хоҳиш - истаклар ўзингизга маълумми?

Масалан, шамол пардага келиб урилса, пардани қимирлатади . Гиламга келиб урилса, гиламнинг чанглари қоқилади. Сувга келиб урилса, сувни мавжлантиради . Баргларга келиб урилса, барглар тебранади. Ҳаммасининг ҳаракати, сабабнинг оқибати ҳар хил. Лекин уларни бунга ундаётган куч ягона, яъни шамол бўлади. Шундай экан, бизнинг ҳар хил гапларимиз, айтар сўзларимиз асосий эмас. Асосийси, бизга буни айттираётган ва қилдираётган куч. Зеро, бизни ҳаракатга келтираётган хоҳиш - истакларимиз ҳақида яхши билишимиз жоиз.


Охирги вақтлар китобларга нисбатан жуда талабчан бўлиб қолганимни сездим. Ҳар қандай бестселлер'ларни ҳам ўқиб кета олмаяпман, ҳатто уни омматан мақташганда ҳам. Бу нозик таъбми ёки инжиқлик?! Шунчаки мазза қилиш учун ўқиш... Асло! Жаҳон дурдона асарларини ўқиш завқ берарди. Бугун ўқиганларимда динимдан, илмдан нимадир топмасам кўнглим ғаш, ичда ғашлик ҳис қилмоқдаман. Лекин бунинг муҳокамасини қилиш ниятим ҳам йўқ. Зотан, баъзан сиз китобларни эмас, улар сизни танлашаркан. Менга саҳифалар кезиб ўзимни, руҳимни топадиганим арабий китоблар жозибалироқ эканлигини кучлироқ ҳис қилмоқдаман.




المراة الذكية لا تطلب الاهتمام
بل تحرمك منه لتعرف قيمته


Қизлар комил бўлсин дедик баралла,
Ўз-ўзини боқсин бўлмасдан муҳтож.
Яшасин қийналмай қилиб таралла,
Оч қолмаса бўлди ҳамда яланғоч.

Ҳар не илм бўлса, ўргатдик, мана,
Ўргатдик бегона тилда сайрашни.
Қонунлар ҳаётда қилсин тантана –
Ўргатдик тилини қандай қайрашни.

Сочлар турмагию, юзнинг пардози,
Қандай ноз қилмакни, юрмак бехато;
Қўшиқ айтишни ҳам ўйнатиб созни,
Ўргатдик раҳбарлик илмини ҳатто.

Майли, гар қизиқса, овқат пиширсин,
Майли, тикиш тиксин – фитратида бор.
Истаса, Парижни, Лондонни кўрсин,
Эркин фикрласин, қилсин ихтиёр.

Бугун комиладир, олимадир у,
Маҳорат топдию замонага мос,
Эрга садоқатли бўлмоқ илми-ю,
Хотинлик қилишни билмайди, холос.

20. 09. 2024.

©Акром МАЛИК


Sevgi qo'rqoqning qalbiga shijoat bag'ishlaydi, ahmoqning aqlini ravshan qiladi, baxilning qo'lini saxiy qiladi, podshohlarning buyukligini tushirib, haqir qiladi, qaysarni yumshatadi, do'sti yo'qning do'sti, suhbatdoshi bo'lmaganga suhbatdosh bo'ladi.

To'g'ri yo'lni topgan solih xalifalar va imomlarning ko'plari oshiq edilar!

Darhaqiqat, sevgi olijanob fe'l-atvorning namoyon bo'lishiga olib keladi!


@Soras_therapy


Сиз қишни не чоғли севасиз?

Инсонлар бахтиёр бўлганларида,
фаслнинг қиш ёки ёзлигининг фарқига бормайдилар. Аслида ҳам шундай, фаслнинг нима аҳамияти бор? Совуқ боқган бир жуфт кўз ёки инсонни ранжитадиган бир жуфт сўзнинг ўзи, инсоннинг ичини музлатишга етарлидир. Кўнгилларга лозим бўлган нарса, биргина ширин сўздир. Мана шу сўз, кўнгил қишининг қуёшидир!

Барчамизни ширин сўз ва гўзал одобдан маҳрум қўймасин!

Таши совуқ, қалби ҳароратли қиш хайрли ва барокатли бўлсин 💜


Ҳар сафар дарс учун отланарканман, менда бориш учун рағбат уйғотадиган ягона туртки илмда мусулмон аҳлининг ҳам ҳаққи борлиги. Зотан, илм толиби бўлиш, муаллима бўлишдан афзал мен учун. Чунки ҳар нени илм экан деб эмас, ҳақиқатда мағзини ислом филтирига кўра ўргатишим зиммамдаги масъулият. Мўмин ҳалолга ҳаромни аралаштириши кариҳ саналади.
Қизларни ўқитайлик, ўқитайликки, улар илм ўрганганидан орттирган бор-йўқ фазли уйда тасбеҳ ўгириш эмас, шу илмни ёйиш бўлсин. Покиза илмга ҳар ким ҳақли.


I have fights inside my head that nobody knows... They tire me as nothing else does.
While people think I'm so lucky, my heart is full of sadness, uncertainty and I try my best to live like I don't have those fights...
Because I don't want to give in to devil.. Because I want to be stronger than my nafs..
But I am so tired...
I am so confused..
When did it happen to me? It's so not familiar.. I don't know what to do..


САМОДА...
   Самода таниқли бўлганларнинг ҳаммаси ҳам ерда машҳур эмас экан.
   Ерда машҳурларнинг ҳаммасини ҳам самода эътироф қилишмайди....!

   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга  дедилар:
- Ҳозир ҳузурингизга бир киши кириб келади, сизлар у туфайли ризқланасизлар, чорваларингиз у туфайли ризқланади, у туфайли ёмғир ёғади, у туфайли сизларга нусрат берилади!
   Саҳобалар қараб туришди. Шунда доим масжидни супуриб тозалаб юрадиган қоп-қора, кўриниши хуник бир йигит кириб келди!

   Бугун заминда арзимаган, лағв ишлар билан кишилар машҳур бўлиб кетишаяпти. Бировнинг хотини билан қўлга тушган зинокор боланинг подписчиги бугун юзлаб китоблар ёзган олимникидан анча кўп бўлиши ҳам мумкин. Бунақалар ерда балки таниқлидир,  аммо самода...!
   Самода кимлар таниқли эканини фақат само аҳли билади!

   Самода таниқли бўлинг!

Абдулқодир Полвонов


ENG YOQIMLI MUSALSAL HADIS

Musalsal bu - roviylarning har biri, bir xil kayfiyatda rivoyat qilgan hadisdir.

“Nabiy sollallohu alayhi vasallam Muoz roziyallohu anhuga: "Albatta men seni yaxshi ko‘raman, har bir namoz ketidan “Allohim, zikring, shukring va ibodatingni chiroyli ado etishga yordam ber”, deb aytishni tark etma”, deganlar”. Ushbu hadis har bir roviy rivoyatida, musalsal bo‘lib, bu hadisni rivoyat qilgan har bir roviy “Men seni yaxshi ko‘raman, har bir namoz ketidan "Allohim zikring......" aytishni tark etma”, deb rivoyat qilgan. Keyingi roviy ham shu hadisni rivoyat qilishni istasa "Men seni yaxshi ko'raman" deb boshlagan.

*Muoz roziyallohu anhu naqadar baxtlilar. Shu Musalsalning silsilasida bo'lganlar naqadar baxtlilar...

©️Asadulloh Azam

Ulashishni unutmang ⤵️

🟢 TG 🟢 IG 🟢 YT


Шу мўъжаз хонам ва сизларни ғойибона илиқ қучиб қоламан 💕


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!
Аллоҳим,қалбларимиз Ўзингга аён. Зиғирдек бўлса ҳам иймонимиз борлигини биласан. Зеро, сен барча нарсани билувчи Алийм Зотсан!
Сенинг Якка-ю Ягона Илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда ўхшашинг ва тенгинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, бизларни йўқдан бор қилиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, фақат Ўзингдан илтижо қилиб сўраймиз.
Роббим! Қалбларимизни Ўзинг ислоҳ қил! Адашсак, тўғри йўлга йўллаб қўй! Билиб-билмай гуноҳ қилиб қўйсак, кечиргин! Пинҳона айбларимизни ошкор қилиб бизни шарманда қилма! Шундоқ ҳам олдингда уятлимиз, бандаларинг олдида ҳам уятли қилиб қўйма!
Аллоҳим! Бизларни ёмон ўй-хаёллардан бузуқ ниятлардан ношаръий амаллардан, харом ризқдан, оқибатларимиз хунук ва аянчли бўлишидан ўзинг паноҳингда асра!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.