VOIZ.UZ

@voizuz Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Дўмбиробод» жоме масжиди имом хатиби Муҳаммадназар домла Қаюмовнинг расмий диний-маърифий канали.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
11.11.2018 16:04
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
3 663
ta obunachilar
~2.1k
1 ta e’lon qamrovi
~8.2k
kunlik qamrov
~4
ta e’lon 1 kunda
58.3%
ERR %
13.71
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
724 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
8 ta repostlar
Musilmonlar Kanali
Musilmonlar Kanali
Musilmonlar Kanali
Musilmonlar Kanali
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Termiziy.uz
Ravza.uz
Tasbeh.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslimun.uz
Muslim.uz
Vakillik.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
imon.uz
Tartil.uz
Sammuslim.uz
bukhari.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
Ravza.uz
Tasbeh.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Muslimun.uz
Islomota.uz
Muslimun.uz
Sammuslim.uz
Ravza.uz
Vakillik.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
bukhari.uz
Nasihat.uz
imon.uz
@voizuz iqtibos olgan kanallari
Vakillik.uz
Tartil.uz
Ravza.uz
kukaldosh.uz
Tasbeh.uz
bukhari.uz
Muslimun.uz
alberuniy.uz
Fitrat.uz
Muslim.uz
Islomota.uz
Hanafiy.uz
muhsin.uz
Aqida.uz
Muxlis.uz
Xojabuxoriy.uz
Irfon.uz
Xadicha.uz
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
nasafziyo.uz
Hazratnavoi.uz
Oliymahad.uz
Paziyletuz
Naqshband.uz
Zamaxshariy.uz
Tavba.uz
imon.uz
Buxoriy.uz
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
Munir.uz
OYNA.UZ
Sofdin.uz
@ISLAH_UZ
IBRAT TIME
Ilm - Ziyo
Mabrur.uz
zaydibnsobit.uz
Alquranuz
QUR'ON AHLIGA TUHFA
Ehtirom.uz
MIRARABMADRASA.UZ
Etiqod.Uz
Vaqf.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
VOIZ.UZ 18 Oct, 04:28
#Жума_маърузаси

"Бидъат ва хурофотларга берилмайлик "
| Жума маърузаси тўлиқ.
МУҲАММАДНАЗАР домла Қаюмов

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
Attached file
VOIZ.UZ 18 Oct, 04:27
VOIZ.UZ 17 Oct, 07:20
ФИҚҲ

Намозда эснагим келаверади, нима қилай?
Cавол: Намозда эснаш яхши эмас, деб эшитдим. Аммо эснаш ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?

Жавоб: Ибодат пайтида эснаш хушуъ ва хузуъни кетказади. Бошқа пайтларда ҳам эснашни уламолар яхши санашмаган. Шу сабаб намозхон эснашни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим. Аммо қайтаролмаса чап қўли орқаси билан оғзини ёпиши керак.

Қиёмда турган пайтда кўп ҳаракат бўлмаслиги учун ўнг қўл орқаси билан оғиз беркитилади. Чунки қиёмда намозхоннинг ўнг қўли чап қўлининг устида бўлади. Аммо олдин эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Қудурий айтади: “Кўп бор синадик, эснашни қайтаришга ҳаракат қилинса, у тўхтар экан” (“Фатовойи Қозихон”).

“Туҳфатул мулук” китобида, Пайғам­баримизнинг намозда асло эснамаганларини, кўнгилдан ўтказиб, Аллоҳ таолога чин дилдан итоатли, илтижоли ҳолатда туриш одамни намозда эснаш каби ортиқча ҳаракатлардан сақлайди, дейилган (“Шарҳул Виқоя”).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
To‘liq o‘qish
VOIZ.UZ 17 Oct, 07:15
ҲАДИСИ ШАРИФ
Жаннатга киришни ҳоҳлайсизми?

عن أبى هريرة رضى الله عنه أن أعرابّيا أتى النبى صلّى الله عليه وسلم قال: دلنى على عمل إذا عملته دخلت الجنة، قال: تعبد الله ولا تشرك به شيئًا، وتقيم الصلاة المكتوبة، و تؤدى الزكاة المفروضة وتصوم رمضان. قال: والذى نفسى بيده لا أزيد على هذا، فلمّا ولّى قال النبى صلى الله عليه وسلم "من سرّه أن ينظر إلى رجل من أهل الجنّة فلينظر إلى هذا".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир Аъробий Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, “Мени бир амалга буюринг-ки, уни бажарсам жаннатга кирайин”, деди.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ибодат қил, Унга ҳеч нарсани шерик қилма, фарз намозларни ва фарз закотни адо эт, Рамазон рўзасини тут”, дедилар. Аъробий: “Аллоҳга қасамки, бундан ортиғини қилмайман” деди. У кетганидан кейин Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни жаннат аҳлидан бир кишини кўриш қувонтирса, бу кишига қарасин”, дедилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
To‘liq o‘qish
VOIZ.UZ 17 Oct, 06:22
#Маъруза

Тумор тақишлик... | МУҲАММАДНАЗАР домла Қаюмов

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
Attached file
VOIZ.UZ 17 Oct, 06:22
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва баракотуҳ

Азиз дўстлар бошланган кун хайрли, ишлар баракотли ва иймон файзли бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Яхши кайфият сизга ёр бўлсин!


@Voizuz Яқинларингизга ҳам
улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEmQXxLWLhkM8VCAqg
VOIZ.UZ 16 Oct, 10:15
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳ айтади: «Мен Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламни Байтуллоҳни тавоф қилаётганларини ва қуйидаги ҳадисни айтганларини кўрдим». Ул зот шундай дедилар: «Эй Байтуллоҳ! Сен қандай ҳам яхшисан! Ҳидинг бунчалар ҳам хушбўй! Сен қандай ҳам улуғсан! Сенинг ҳурматинг қанча ҳам буюк! Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ ҳузурида мўминнинг қони ва молу-дунёси Сенинг ҳурматингдан ҳам улуғроқдир. Мўмин ҳақида фақат яхши гумонда бўлинади»
(Имом Молик ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
To‘liq o‘qish
VOIZ.UZ 16 Oct, 04:36
#Маъруза

Бидъат икки ҳил бўлар экан, улар қайсилар? | МУҲАММАДНАЗАР домла Қаюмов

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
Attached file
VOIZ.UZ 16 Oct, 04:35
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
VOIZ.UZ 15 Oct, 18:54
АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза


❓225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:

وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ

яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.


▫️ Каналга уланиш @voizuz
To‘liq o‘qish
VOIZ.UZ 15 Oct, 04:24
#Маъруза

Бидъат нима? | МУҲАММАДНАЗАР домла Қаюмов

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
Attached file
VOIZ.UZ 15 Oct, 04:23
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
VOIZ.UZ 14 Oct, 20:23
#Савол_жавоб

Савол: Ошхонада чумолилар жуда кўпайиб кетди доридан сўнг ҳам келаяпти, гоҳида сув билан идишда ўлдиришга тўғри келаяпти бу гуноҳми?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

@voizuz
VOIZ.UZ 14 Oct, 15:42
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Диннинг офати учтадир: Гуноҳларни қилаверувчи фақиҳ, золим имом ва жоҳил мужтаҳид”
 (Имом Дайламий ривояти).

@voizuz
VOIZ.UZ 13 Oct, 20:02
☪️ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
VOIZ.UZ 13 Oct, 15:51
 

#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”
(Ибн Можа, Имом Термизий ривояти). 

@voizuz
VOIZ.UZ 13 Oct, 06:57
"ТАШАҲҲУД" ЎРНИГА "ФОТИҲА" СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз


❓222-CАВОЛ: Хуфтон намозининг тўртинчи ракаати охирида, “Аттаҳият”нинг ўрнига “Фотиҳа” сурасини ўқиб юбордим. Намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Агар мана шу хатони намоз ичида билиб қолса, саждаи саҳв билан хатосини тўғирлаш керак бўлади. Чунки аввалги қаъдада ҳам, охирги қаъдада ҳам "Ташаҳҳуд" (“Аттаҳияту”) дуосини ўқиш вожиб. Уни унутиб тўлиғича ёки баъзи қисмини ўқимаслик, саждаи саҳвни вожиб қилади. Бу ҳукм фарз, вожиб ва нафл намозларда бир хил.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ
яъни: “Агар "Ташаҳҳуд"ни ўрнига "Фотиҳа" сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилади” (“Фатавои ҳиндия” китоби, Саждаи саҳв боби)
Валлоҳу аълам.


@voizuz
To‘liq o‘qish
VOIZ.UZ 13 Oct, 05:02
#Маъруза

Умар розияллоҳу анҳунинг закийликлари ҳақида | МУҲАММАДНАЗАР домла Қаюмов

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
Attached file
VOIZ.UZ 13 Oct, 04:55
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
VOIZ.UZ 12 Oct, 16:17
Ҳадис

“Каъб ибн Иёз (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.)­нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнаси мол-дунёдир” (Имом Термизий).

Шарҳ. Имом Термизий саҳиҳлигини айтган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз (а.с.) мол-дунё мавзусига эътибор қаратганлар. Шарҳчилар ҳадисдаги “фитна”ни залолат ва маъсият, яъни адашиш ва Ҳаққа осийлик деб изоҳлашган. Яъни, бу умматни ҳақ йўлдан оздириб, диндан узоқлаштирадиган энг муҳим омил моддият ва молдир. Ислом душманларининг ошкора ва махфий ташкилотлари мусулмонларни йўлдан тойдириш учун кўпинча моддият ва мол-дунёдан тузоқ сифатида фойдаланишмоқда. Буни кузатиб туриб, Аллоҳ таолонинг: “Кофир бўлганлар мол-мулкларини Аллоҳ йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар” (Анфол, 36), деган огоҳлантирувининг амалдаги исботини кўрамиз. Пайғамбаримиз (а.с.)нинг юқоридаги ҳадислари билан ғайбдан хабар беришларига яна бир карра имон келтирамиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇
Telegram |Facebook |YouTube |
To‘liq o‘qish