🇰🇿 Қозоғистонда ижтимоий тармоқларида янги тренд оммалашди: фойдаланувчилар жамият учун фойда келтирмайдиган, халқ дардини ёритмайдиган блогерлар ва машҳур шахслардан обунани бекор қилишга чақиришди.
Ушбу ғоя кўплаб шикоятлар фонида пайдо бўлди. Унда кўплаб инфлюенсерлар фақат ўзларининг қимматбаҳо ҳаёт тарзларини намойиш этишга эътибор қаратаётгани қайд этилган. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, бу воқеликни қабул қилишга салбий таъсир кўрсатади. Қозоғистонликлар айтишича, бундай постлар ҳасад, ишончсизлик ва ҳатто оилавий низоларни келтириб чиқаради.
«Уларнинг мақсади фақат пул топиш. Улар ўзларининг безакли фотосуратлари ва ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган реклама билан халқни бузишяпти», — деб ёзади муҳокама иштирокчилари.
Бизда ҳам халқ дардини бирор марта олиб чиқмаган блогерлар сонмингта.
👉 @VohaAvtoSavdo канали Қашқадарёдаги энг яхши машина олиш ва сотиш учун сиз излаган канал..