Оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўриб ингичка оёқларидан хафа бўлди, аммо шу онда аксидаги жимжимадор шохларига кўзи тушиб, ғурурланди.
Шу вақт бир гуруҳ овчилар пайдо бўлиб, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди: чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушди. Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олиб, оёқларидан боғлаганча сўйиш учун олиб кетди.
Ҳаётда ҳам шундай. Баъзида сени қайси хислат холос қилиб, қайси хислатинг ҳалок қилишини билмайсан.
http://t.me/vodiydangapirurlar