Водийдан Гапирамиз / Vodiydan Gapiramiz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Дунё, Ўзбекистон, Водийдаги сўнгги муҳим янгиликларни сизлар билан баҳам кўрамиз. Блогер Нигинабону Ахмедова сиз билан бирга.


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Биродаринг ҳаққига дуо қил, сенга ҳам шунга ўхшаши берилади

فعن عبد الله بن صفوان رضي الله عنه قال :
قَدِمْتُ الشَّامَ، فَأَتَيْتُ أَبَا الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه فِي مَنْزِلِهِ، فَلَمْ أَجِدْهُ وَوَجَدْتُ أُمَّ الدَّرْدَاءِ رضي الله عنها،
فَقَالَتْ: أَتُرِيدُ الْحَجَّ هذا الْعَامَ ؟
فَقُلْتُ: نَعَمْ
قَالَتْ: فَادْعُ اللهَ لَنَا بِخَيْرٍ، فَإِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ :
دَعْوَةُ الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ، عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لأَخِيهِ بِخَيْرٍ، قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ : آمِينَ وَلَكَ بِمِثْلٍ .
رواه مسلم

Абдуллоҳ ибн Софван розияллоҳу анҳудан ривоят:
Шом (юрти)га келиб, Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг уйига бордим ва у кишини топмадим. Умму Дардо розияллоҳу анҳони топдим.
У киши: «Бу йил ҳаж қилишни хоҳлайсизми?» - деди.
Мен: «Ҳа», дедим.
У киши: «Ундай бўлса Аллоҳга биз учун яхшилик тилаб дуо қилинг. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дердилар:
«Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган дуоси ижобат қилинади. Тепасида вакил қилинган бир фаришта бўлиб, ҳар сафар биродарига дуои хайр қилганида унга вакил қилинган фаришта: «Амин! Сенга ҳам шунга ўхшаши бўлсин», дейди».

«Саҳиҳ Муслим».
http://t.me/vodiydangapirurlar


Биз инсонлар фақат камчиликларни кўриб ўрганиб қолганмиз.

Ҳеч тафаккур қилганмисиз, сизда нималар бор?

Ақл, чирой, кўз, оёқ, қўл... санаса саноғи йўқ.

Ғам ташвиш дейсизми, у ҳаммада ҳам бор.

Аслида ҳаёт шулар билан қизиқ эмасми?

Шундай экан «Қаҳрини ҳам Лутфини ҳам» ҳуш кўринг.
http://t.me/vodiydangapirurlar


УМР

ҚОРА СОЧЛАР ОҚҚА АЙЛАНДИ,
ПЕШОНАМНИ ҚОПЛАДИ АЖИН,
КЕКСАЛИК ХАМ КЕЛДИ АСТА ЖИМ,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

ЮЗЛАРИМДАН КЕТГАНДА ЧИРОЙ,
ИККИ ҚОШИМ, ҚАДДИ БУКИК ОЙ,
УМРИМ ОҚАР, ГЎЁКИ ШЎХ СОЙ,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

ЙИГИТЛАРНИ ЗЎРИ ЭДИМ МЕН,
ЭХ, МАРДЛАРНИ БИРИ ЭДИМ МЕН,
ДАВРАЛАРНИ КЎРКИ ЭДИМ МЕН,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

ОИЛА, ФАРЗАНД, ЙИГИТ МАЙОҒИ,
БУ ХАЁТНИ БЕРГАН САБОҒИ,
ЭЛИНГНИ БЎЛ, ИШОНГАН ТОҒИ,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

БОРЛИҒИМИЗ АСЛИ БИР ДАВЛАТ,
ОТА-ОНА ХАР КИМГА САВЛАТ,
БИЗ ШУНДАЙИН УЛУҒ БИР МИЛЛАТ,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

МЕН ХАМ СЕНДЕК НАВҚИРОН ЭДИМ,
БОЛАЛАРДЕК БЕҒУБОР ЭДИМ,
ЮРАГИМДАН, БОРИМНИ ДЕДИМ,
ҚАРИЛИГИМ КЎТАРГИН БОЛАМ.

ИБРОХИМ.
http://t.me/vodiydangapirurlar


📝ОТА.

Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш келиннинг кўнглини овлашга тиришади.
Аммо...
Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман!
- Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади...
Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади.
Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди.
Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди.
Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади.
Хулоса узиздан...

Муҳаммад Исмоил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди".
(Бухорий ривояти)

Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистонданги, янги рахбарлар. Хозир ўз ўқиган сохангда ишламасанг хам бўлади.
Таниш билишчилик, пулинг бўлса халтада, бўлиб қолган. Хақиқат, адолат аста секин эртакларга айланган замонга қолдик. Аллох ислох қилсин.))
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллохнинг каломи ила қалблар ором олсин!
Мулк сураси
1-3оятлар.
http://t.me/vodiydangapirurlar


Бир инсон ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди.
Шунда у: “Мен аравага михланиб қолмаганман, мен шу арава туфайли эркинман. Aгар мана шу аравам бўлмаганида мен хозир хонамдан чиқолмай тўшакка михланиб ётган бўлардим"- дея жавоб берган экан...

Аслида ҳамма гап онгимизда.
Кимдир муаммони кўради,
Кимдир ножотни кўради...

Назарингизни назорат қилинг.
http://t.me/vodiydangapirurlar


Махлуқотлар ичида ОДАМ боласини афзал қилди.

Инсонлар орасида МУСУЛМОНЛАР афзал қилинди.

Мусулмонлар ичра ПАЙҒАМБАРЛАР энг афзалларидир.

Пайғамбарлар орасида МУҲАММАД алайҳиссалом афзал қилинган.

Маконлар ичра МАККА ва МАДИНА афзалдир.

Кунларнинг афзали ЖУМА, кечаларнинг афзали ҚАДР, ойларнинг афзали РАМАЗОНдир.

Ё РОББИМ! Бизларни махлуқотларнинг афзали қилдинг, инсонлар ичра афзали бўлмиш мусулмон қилдинг ва энг афзал Пайғамбарга уммат қилдинг!

РОББИМ! Энди биз охират диёрларининг афзали ЖАННАТИНГни сўраймиз! Бизларга жаннатларнинг афзали ФИРДАВСни насиб қил! Жаннат неъматлари ичра энг афзали ЎЗИНГНИНГ ЖАМОЛИНГНИ КЎРИШЛИККА мушарраф айла!
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аёлнинг жони 40 та? Бекор гап! Бу ҳамма нарсани аёлининг зиммасига юклаб қўйган эркакларнинг уйдирмаси! Аёлнинг жони битта, у ҳам Яратганнинг омонати. Шу омонатини олгунча аёл эркакдаги Аллохнинг омонатидир... Омонатдор бўлинглар, жаноби эркаклар...
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌱➖ Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир...

🌱➖ Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

🌱➖ Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар...

🌱➖ Етарки сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!
🤲🤲
http://t.me/vodiydangapirurlar






Оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўриб ингичка оёқларидан хафа бўлди, аммо шу онда аксидаги жимжимадор шохларига кўзи тушиб, ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар пайдо бўлиб, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди: чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушди. Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олиб, оёқларидан боғлаганча сўйиш учун олиб кетди.

Ҳаётда ҳам шундай. Баъзида сени қайси хислат холос қилиб, қайси хислатинг ҳалок қилишини билмайсан.
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
-Ўхшатдим.
-Кимга?
Айтганизга ... 😊😊😊
http://t.me/vodiydangapirurlar


ТАШРИФ ҚОҒОЗИ.
Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
-Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
" Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кирдим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан фориғ бўлгач унга дедим:
" Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?
У қарздор эканини айтди. Мен ундан қарзи қанча эканлигини сўрадим. Унинг қарзи тўрт минг экан. Мен чўнтагимдан тўрт минг чиқариб унга бердим. У жуда ҳам хурсанд бўлди ва менга ташаккурлар айтди. Сўнгра мен чўнтагимдан ташриф қоғози чиқариб унга бериб шундай дедим:
" Дўстим! Бу ерда менинг телефон рақамим, уй манзилим бор. Буни олинг. Қачон бирор бир нарсага эҳтиёж сезсангиз тараддудланмасдан уйимга бораверинг ёки телефон қилинг".
Бундан у хурсанд бўлади деб ўйлаган эдим. Унинг жавоби мени ҳайрон қолдирди. У менга шундай деди:
" Йўқ эй биродирим! Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Қачон бир нарсага ҳожатим тушса икки ракат намоз ўқиб ҳожатимни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ менинг ҳожатимни худди ҳозиргидай раво қилади".

АбдулқодирПолвонов
http://t.me/vodiydangapirurlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#тушкунлик

Ғамни мухокамаси
ғамни енгиллаштиради

***
Ким билан мухокама қилса бўлади?

1. Аллох билан
2. Яқин дўст билан
3. Бегона таниш билан

Ким билан мухокама қилмаган яхши?
1. Она билан. Яхшимас уларни хавотирга солиб
2. Хотин билан. Яхшимас кўнглини хира қилиб
http://t.me/vodiydangapirurlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.