Обид Асамов бугун оламдан ўтди❗️
Обид Асамов хақида @iqtiboslar каналида ажойиб мақола ёзилибди. Бу мақолани сиз Водий бозор канали аъзоларига хам илиндик...
Яқинда “Севимли” каналидаги севимли кўрсатувларимдан бири “Эслаб” Мирзабек Ҳолмедовга бағишланган эди. Кўрсатув охирида қаҳрамонга сўз берилганида, у ҳаммамиз кўп эшитган бир ривоятни айтиб берди.
Хуллас, бир одам духтирга бориб, ҳаётдан, юраги сиқилаётганидан шикоят қилади. Дардига даво сўрайди. Шунда ҳалиги духтир унга циркка боришни, у ердаги масхарабозни чиқишларини томоша қилишни тавсия этади.
- Ўзимга ҳам ёқади ўша чиқишлар. Мен ҳам тушкунликка тушиб қолганимда, ҳаётдан зерикканимда унинг номерларини томоша қиламан. Яна завқ ва шафққа тўламан, яшашга бўлган қизиқишим ортиб кетади – дейди доктор.
Шунда ҳалиги бемор айтади:
- Лекин, доктор, ўша масхарабоз, менман-да!
Аслида оддий латифанамо нарса. Аммо ўша куни залда асосан қизиқчилар ўтиргани учунми, жуда таъсирли чиқди. Ҳамма жим бўлиб қолди. Обид Асомов кўзига ёш олганини ҳам кўрдим.
Ўша кўрсатувда қатнашган ва ўлим ҳақида хазил қилиб, ҳаммани кулдирган Обид Асомов бугун вафот этибди. Ўзим ақлимни таниб, телевизор борлигини, у ерда масалан, интермедия, қизиқчилар чиқиши мумкинлиги ҳақида тасаввурларим пайдо бўлган илк даврларданоқ Обид Асомовни таниганман. Яъни унинг ижоди менинг ақлимни таниган умрим билан тенг, деса ҳам бўлади. Бундай одамларни ҳаётни тарк этиши инсонга бошқача таъсир қилади, умр ўтаётгани, болаликнинг бир қисми ҳам биздан узоқлашаётганини билдиради.
Очиғи, Обид Асомовнинг сўнгги йиллардаги ижоди менга ёқмаган. Кўп танқид ҳам қилганман. Лекин хатоимиз шундаки, биз ижодкорларнинг ижодини танқид қилишда, уларнинг шахсиятига ҳам ўтамиз. Қизиқчими, демак жиддий одам эмас, ҳар қанча гапирсак бўлаверади, деб ҳам ўйлаймиз, жумладан мен ҳам шундай хатолар қилган бўлишим аниқ.
Аммо улар ҳам сиз билан бизга ўхшаган ҳаёт кечиради, улар ҳам нимадандин хафа бўлади, сиқилади, касал бўлади. Ўлади. Касбидан ташқари, худди бизга ўхшаган оддий инсон. Нафақат қизиқчилар, умуман атрофимизда юрган ҳар қандай инсонга нисбатан баҳо беришда, унинг ҳам ўз дарди, ташвишлари борлигини унутмасликни эсдан чиқармаслик керак.
Обид Асомовнинг айнан инфарктдан вафот этгани менга шу юқорида тилга олинган кўрсатувни ва Тоҳир Маҳкамов қўшиқ қилган шеърни ёдга солди.
Кулганимга ишонманг.
Ғамни алдаб юраман.
Гарчи ҳолим нелигин.
Ўзим яхши биламан.
Кулганимга ишонманг.
Дилда қайғу бир талай.
Кулиб-кулиб енгарман.
Дардларимни ҳар қалай.
Кулганимга ишонманг.
Кулдим дунё ишидан.
Тош чиқади бой берган.
Камбағалнинг ошидан.
Кулганимга ишонманг.
Аламларга тўламан.
Худо хоҳлаган куни.
Кулиб-кулиб ўламан.
Обид Асомовнинг охиратлари обод бўлсин.
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99VfdI-wiLXUQ