«Болалар боғчалари 19:00 гача ишласин!»
«Менинг фикрим» порталида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Петиция муаллифининг фикрича, давлат ва айрим нодавлат боғчаларининг амалдаги иш вақти болаларнинг боғчага қатнашида муаммоларни юзага келтирмоқда. Боғчаларнинг иш вақти кечки 17:00 гача белгилангани сабаб, ота-оналар ишдан узилган ҳолда фарзандларини боғчалардан олиши ёки фарзандларини ноиложликдан яқин бўлмаган одамларга ҳам вақтинчалик ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат, айниқса, истиқомат қиладиган ҳудудда қариндоши ёки яқин одами бўлмаган ота-оналар учун мураккаблик туғдирмоқда.
«Бугунги кунда Президент ва ҳукумат томонидан мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини кенгайтириш, улар учун қўшимча имтиёзлар ва преференциялар яратиш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниб, тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур масалани болалар боғчаларида мавжуд кадрларнинг иш вақтларини қайта тақсимлаш йўли билан ёки навбатчи ходимларни бириктирган ҳолда ҳал этиш мақсадга мувофиқ», — деб қўшимча қилган мурожаат муаллифи. Ушбу мурожаат ҳозирча бор-йўғи 77 марта қўллаб-қувватланган.
Бу петициянинг кетидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ёшини 3 ёшдан, масалан, 2 ёшга ёки 1,5 ёшга пасайтириш ҳақидаги мурожаат ҳам чиқса керак. Ҳар ҳолда, бу ҳолат ҳам айрим ота-оналарнинг иш фаолиятига таъсир қилаётгани сир эмас. Болалар боғчаларида асосан аёллар ишлашини ўйласак, Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан яқинда илгари сурилган: «Аёлларнинг иш вақти 16:00 да тугасин!» деган таклиф ёдга тушади. Петиция остида ҳам: «Тарбиячи аёлларнинг ўз оиласи ҳам бор, улар ҳам уйига вақтлироқ боришга ҳақли» фикрлар йўқ эмас. (@daryo_live)
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99VfdI-wiLXUQ