Ҳозирча соат энди 14:00 дан ўтди. Агар ўзгариш бўлмаса, 18:52 да UzCard ишламаётганига расман 24 соат — бир сутка бўлади. Бу бахтсиз бир ҳодисами ёки атайлаб уюштирилган бир операциями, билмадим. Лекин бир-икки қизиқ жиҳатлари бор.
18 миллионта пластик карта бўлгани билан, одамларнинг қўлида ҳали ҳам нақд пул кўп, нақд доллар кўп. Супермаркет тармоқларида карталар ҳали ҳам ишламаётганидан бехабар одамлардан кўра нақд пулга арава-арава нарса сотиб олаётганлар кўп.
Энг муҳими — UzCard билан юз берган бу воқеа Ўзбекистон тарихи бўйича китобларгами, миллий иқтисодиёт тарихи бўйича дарсликларгами албатта киритилиши керак — монополия қанчалар ёмон эканининг энг зўр мисоли сифатида. Монополист UzCard’нинг ишламаётгани — ҳозирча оғриғи бироз камроқ ноқулайлик.
Хабардор одамларнинг айтишича, бутун бошли маълумотлар (масалан, ҳисобдаги пуллар миқдори ҳақидаги маълумотлар) ўчиб кетган — уларни қайта тикласа бўладими, агар бўлса, бу қанча вақт олади — мана буниси яхшигина оғриқ берадиган ноқулайлик.
Бу ҳолат давлат учун ҳам монополия қанчалар ёмон эканини ўргатувчи қимматбаҳо бир тарихий дарс бўлиб қолиши керак. UzCard’нинг қарийб бир суткадан бери ишламаслиги катта — фожиа.
Манба: @muhrim
PS. Айтишларича катта рестаран, овқатланиш жойларида, савдо дўконларида пластик карталар тўпланиб кетган. Одамлар нақд пули йўқлиги учун савдодан сўнг пластик картани савдо жойига ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда...
👉 @vodiybozor