ЭСКИ ЧОРИҒ...
Этикдуздан чиққан подшо тахти тепасига эски чориғини осиб қўйгани ҳақидаги ривоятни билмайдиган инсон бўлмаса керак...
Бундан бир неча йил аввал Бекзоджон Толипов “УзПролига” лойиҳасига таклиф қилганда мамнуният билан қабул қилгандик, баҳолиқудрат фикрларимизни билдириб борардик ҳам. Бунинг асосий сабаби ўша йиллари “Нефтчи” Про лигада ўйнаган эди, биз жамоа мухлислари учун фақатгина шу лига ўйинлари қизиқ бўлган, шу лига воқеалари билан яшаганмиз.
Бугун ҳаммаси қўрқинчли туш каби ўтиб кетди, ҳатто эслашни ҳам ҳоҳламаймиз. Лекин “Нефтчи” нинг ишлари бир оз юришмай қолганда, жамоа ҳақида росту ёлғон хабарлар тарқаган пайтда , УзПор лига каналига кириб ўтмишни эслаймиз. Ҳали ҳам яхши –ёмон кунларимиздан хотира сифатида канални ўчирмаганмиз.
Эҳ, биз “Нефтчи” мухлислари не кунларни бошимиздан ўтказмадик. Бугун чепионликни орзу қилаётган пайтимизда балки кимлардир ўша қора кунларни унитиб юборгандир, кимлардир ҳатто у пайтда ўйгоҳларда бўлмагандир. Биз оғир кунларни елкама-елка енгиб ўтган қадрдонларга, сиз содиқ мухлисларга баъзи бир воқеаларни эслатиб ўтмоқимиз.
Эсингиздами, кутилмаганда, ФНҚЗ “Нефтчи” ни молиялаштиришни тўҳтатди деган хабар чиқди. Устимиздан совуқ сув қуйилгандек бўлган бу хабардан кейин, Қиргулидаги база сотувга қўйилибди, жамоа автобуси хокимият балансига ўтказилибди деган хабарлар болалади. Ҳаттоки “Нефтчи” тарқатиб юборилармиш, унинг ўрнига янги ташкилланган жамоа вилоят бош жамоаси бўлиб қолармиш деган миш-миш тарқалди. Ўшанда нима бўлса ҳам жамоа тақаб кетмаса бўлди деган ҳавотирда яшадик, бир- биримизга телефон қилдик. Эрта тонгда ҳавотир билан интернетга кирардик, ишқилиб оҳири баҳайр бўлсин деб дуо қилардик. Ўша пайтда ҳам ҳозиргидек ҳурсандчилик кунлари, янги йил байрами арафаси эди.
Кейинчалик жамоамиз “Истиқлол”дан қувилди, ярим хароба ўйингоҳда саноқлигина мухлислар қолди, ҳатто ҳамма деярли таниш бўлиб қолган эди. Бошқа жамоа раҳбарлари, “Нефтчи” энди тамом, бизга мухлис бўлинг дейишганда, важоҳат билан уларга жавоб қайтарганингизни унитмаган бўлсангиз керак ҳар ҳолда. Хоким кубоги ўинларида “Нефтчи” деб хайқирганингизда ўша пайтдаги вилоят раҳбари томонидан, хақоратланганингиз, онгсиз подалар деб камсилгангизчи, улар мангуга юракларга муҳрланганку.
“Нефтчи” фақатгина мухлислар туфайли, сиз қадрдонларни бирлаша олганингиз туфайлигина сақлаб қолинган, бугунги кунларга етишишимизда ҳар бирингизни алоҳида ҳиссангиз бор.
Майли жамоани қарзлари борлиги ростдир, майли молиявий тақчиллик бор гапдир, қайсидир ўйинчлар арз қилгандир. Балки ростдан ҳам жамоа бошқарувида камчиликлар бордир. Шу нарса тортишувларга, жамоага ишончсизлик билан қарашга арзийдими. Унитманг “Нефтчи” бунданда оғир синовларни енгиб ўтган, биз албатта яна жипслаша оламиз. Муҳими “Нефтчи”га, раҳбариятга ишонамиз, асосийси шу.
Бугунги Оллоҳ улуғ қилган кунларда, бир муминни дилини оғритиш, каъбани вайрон қилиш билан баробардир, мазмунидаги ҳадисларни билмаганлар, ўз ғаразларини озгина бўлсада яшириб, сабр қила олманганлардан ҳафа бўлманг. Мухлислар байрамини бузиш уларнинг
касби бўлса керак, Оллоҳ учун уларни кечириб қўя қоламиз.
БИЗ БИТТА ЖАМОАМИЗ- “НЕФТЧИ”НИ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАЙМИЗ!
“Нефтчи” фаҳрий мухлислари.
@VODIY_FUTBOLI