#байрамтабриги
БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
Ўқитувчи ва мураббийларга Фарғона тумани ҳокими табриги.
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!
Қутлуғ айём арафасида барчамиз учун энг азиз бўлган фарзандларимизга билим ва тарбия ишига бутун борлиғини бағишлаган ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан чин юракдан муборакбод этаман.
2019 йил 23 августда бўлиб ўтган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш бўйича кенгайтирилган видео селектор йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг такрор-такрор айтиб ўтган мана бу сўзлари барчамиз учун фахрли ва ифтихорлидир: "Ўзбекистонда энг ҳурматли, энг эъзозли инсон муаллимдир!"
Бугун мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни ҳар жихатдан баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ўқитувчи ва мураббийларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш, самарали фаолият олиб боришлари учун яратилган шароит ва имкониятлар ўзининг юксак самарасини бермоқда.
Туманимизда 6, 9, 18, 27, 32-ДМТМлар ва 1, 34-мактаб бинолари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
Бу байрамни, 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрамини 23 йилдан буён нишонлаб келамиз. Бу айём сизларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли меҳнатларингизга кўрсатилган катта эҳтиромдир.
Туманимизда бугунги кунда 32 мингдан зиёд ўқувчиларга 2411 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда. Ушбу ўқув йилида 3534 нафар болалар 1-синфга қабул қилиниб, улар "Президент совғаси"га мушарраф бўлдилар.
Ўзининг истеъдодини, маҳоратини, кўз нури, қалб қўрини аямай ёш авлодга таълим ва тарбия бериб, одамийлик сирларини ўргатаётган сиз азиз касб эгаларига ҳар қанча таҳсинлар айтсак арзийди.
© Носиров Илҳом Аббосович
🔴 "Vodil city"нинг расмий саҳифалари: 👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube