Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌 Фарғона тумани Хўжа Ахмад Вале жоме масжиди расмий телеграм канали
✅ Ин шаа Аллох каналда сиз масжидимиздаги маърузаларни жонли эфиридан, қироатлар ва намоз вақтларидан бахраманд бўласиз.
Расмий хамкор: @vodilcity

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#duo

Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ

Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


​​📖 Қалблар орасидаги масофа

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?

- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.

- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?

Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.

Шунда устоз деди:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.

Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ГУНОҲЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​​​Ё Аллоҳ, молу дунё берсанг, қалбимизга эмас, қўлимизга бер.
Ё Аллоҳ, молу дунёни берсанг, уни қўлларимизга бўйсунган ҳолида жамла. Сенга тоат-ибодатдан тўсиб қўймасин!
Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.

Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг
☝️

Алҳамдулиллаҳ....

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


​​ҚАТЪИЯТ

Ишончим комилки, ким ҳақиқатда бомдод намозига туришни хоҳласа, унга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Агар мусулмон киши бомдод намозини жамоат билан ўқиш қийматини ҳақиқатда англаб етса, намозга уйғониш учун ҳаётини бунга мослаштира олади. Роббимиз Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида нима деганига назар солинг:

«Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга: «Ўтирувчилар билан ўтиринглар», деди (Тавба сураси, 46-оят).

Ҳар бир нарсани амалга оширишда, аввало, инсондан ирода талаб этилади. Агар мунофиқлар ҳақиқатда мусулмонлар сафида чиқишни ирода қилганларида қўлларидан келган тайёргарликни кўрган бўлар эдилар. Худди шунингдек, бомдод намозини ўқишни ирода қилган инсон унга ҳақиқий маънода тайёргарлик кўради. Тайёргарлик кўрмай туриб, бомдод ўқишни хоҳлаган эдим, лекин тура олмадим дейиш, ҳақиқий узр бўла олмайди. Уйқуга кеч ётиш, уйғотувчи воситалардан фойдаланмаслик ва барвақт уйғонишга сабаб бўлувчи бошқа воситаларни ҳозирламаслик бунга мисол бўлади. Шундай бўлгач, қандай қилиб, туришни хоҳлаган эдим, лекин азонни эшитмадим, деб баҳона қилиш мумкин?! Хуллас, инсонда ҳаққоний қатъият бўлмас экан, азон эшитилишини орзу қилиш билан иш битмайди.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


#Ҳадис

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР.

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#ibrat_ona

🌙 ПАЙҒАМБАРНИНГ ОНАСИ

✨Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар онамиз ва фарзандлари Исмоил алайҳиссаломни чўлда ташлаб кетаётганларида аёллари: "Буни Аллоҳ сизга буюрдими?" деб сўрайдилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Ҳа", деганларидан кейин Ҳожар онамиз хотиржам бўлдилар.

✨ Ҳеч ким йўқ чўлда она-бола ёлғиз қолишди. Исмоил алайҳиссаломнинг тарбияси билан ёлғиз Ҳожар онамиз шуғуллана бошладилар.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: "Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?" деди. У: "Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан", деди» (Соффаат сураси, 102-оят).

✨Қаранг, Ҳожар онамизнинг берган тарбияларини олиб улғайган солиҳ фарзанд отасининг сўровига қандай гўзал тарзда жавоб берди.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#şabon_ramazon_Quron_qori

📖 ҚУРЪОННИ КЎП ЎҚИСИНЛАР!

❇️ Ҳасан ибн Саҳл: «Шаъбон айтаркан: "Роббим, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (вазифа) бор?", Аллоҳ унга: "Сенда Қуръонни кўп қироат қилишлари", дер экан», дедилар.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАШҲУР БЎЛИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ – КЎПЧИЛИККА ХИЛОФ ИШ ҚИЛИШ

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#hadis #vada #qarz #omonat

💰 ВАЪДА ҚАРЗДИР

☪ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мунофиқнинг учта аломати бор. Сўзласа, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, хиёнат қилади", деганлар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

❇️ Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Иншааллоҳ" деб ваъда бериб, бажармасликни ўйлаш мунофиқликдир.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ҚЎЛҚОП КИЙИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1543-CАВОЛ: Биз ишлайдиган жойда совуқ қаттиқ бўлади. Гоҳида ташқарида намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда қўлқоп кийиб намоз ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар намозда қулоқ қоқиш вақтида қўллар очиқ туришини мустаҳаб дейишган. Яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амал. Шу сабабли совуқ кучайиб кетган вақтларда қўлқоп кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиш кунларида, ҳаво совуқ бўлган пайтларда эгниларига катта мато кийиб, қўлларини ичига киргизиб намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Намозга кириш учун такбир айтиш вақтида кийим остидан қўлларини чиқариб, такбир айтиб, яна қўлларини киргизиб олганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🟥🟥🟥

"Хўжа Ахмад Вале" жоме масжидида белгиланган намоз вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#ЯНГИЛАНДИ❗️❗️❗️❗️
2️⃣➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰

Бомдод - 06:30
Пешин - 12:45
Аср - 16:07
Шом - 17:42
Хуфтон - 19:20
Таҳажжуд - 00:55

Тонг - 06:04
Қуёш - 07:20
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•

Намозни тўкис адо этинглар. Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
(Нисо сураси 103-оят).

‼️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг! ‼️

❗️Намоз вақтлари Пайшанба ва Якшанба кунлари ўзгартирилади.


😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇

🛫 Телеграм:
👇👇👇👇👇👇👇
🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀 http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​МУРОБАҲА ВА ТАҚСИТ САВДОЛАРИ ЎРТАСИДА ФАРҚ ҚАНДАЙ?
#савдо

❓1542-CАВОЛ: Муробаҳа ва тақсит савдолари ўртасида фарқ борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдосида сотувчи бирор нарсани ўзига тушган нархини ва устига қўяётган фойдасини қўшиб харидорга айтади. Бу савдо нақд бўлиши ҳам, насия бўлиши ҳам, бўлиб тўлашга келишилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, сотувчи харидорга: “Бу машина менга 20 мингга тушган. 2 минг фойдаси билан 22 мингга сенга сотаман”, деб савдо қилади.
Тақсит савдоси эса, фақат муддатли савдоларда бўлади, нақд савдоларда бўлмайди. Унда сотувчи маҳсулотни ўзи сотиб олган нархга сотяптими, фойдаси ёки зарари билан сотяптими, бунинг фарқи йўқ. Масалан, сотувчи машинани ҳар ой 2 мингдан 1 йилга, жами 24 мингга сотади.
Бу икки савдо бир-бирига муқобил қўйиладиган зид савдолардан эмас. Бир савдонинг ўзи ҳам муробаҳа, ҳам тақсит бўлиши мумкин. Масалан, харидор машинани ўзига қанчага тушгани, қўядиган фойдасини айтиб бўлиб-бўлиб тўлашга сотса, бу савдо ҳам тақсит савдоси, ҳам муробаҳа савдоси бўлади.
Хулоса шуки, бу икки савдо бир-бирига зид савдолар эмас. Муробаҳа савдосида сотувчи сотаётган мол ўзига қанчага тушгани ва қўядиган фойдасини айтиб сотади. У нақд бўладими, муддатли бўладими фарқи йўқ. Тақсит савдосида эса, сотувчи харидорга маҳсулотни бўлиб-бўлиш тўлаш шарти билан сотади. Бу савдо фақат муддатли келишувларда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.