Чой пакетчалари соғлиқ учун зарарлиСевимли ичимлик бўлган чой инсон организмига зарар етказиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Яқинда ўтказилган илмий
rel='nofollow'>тадқиқотлар чой пакетчалари, айниқса, унинг пирамида шаклидаги замонавий турлари ҳақида ташвишли ҳақиқатларни очиб берди. Одамлар шошилинч ҳаёт тарзида қулайликка эътибор қаратган ҳолда ушбу чой турларини истеъмол қилишда давом этишяпти, лекин бу одатнинг оқибатлари ҳақида камдан кам ўйлаймиз.
Тадқиқотларга кўра, қайноқ сувга солинган чой пакетчалари 1,2 миллиардгача (!) пластик микро ва нано зарраларни ажратади. Бу зарралар инсон организмига кириб, қон орқали тарқалади ва ҳатто ҳужайра ядроларигача етиб боради. Бу зарралар ҳужайраларнинг мутация қилишига ва турли касалликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлади. Уларнинг энг хавфлиси саратон, шу билан бирга юрак-қон томир ва иммунитет тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатиши ҳам аниқланган.
Чой пакетчалари ишлаб чиқаришда қўлланадиган материаллар, жумладан, нейлон, полипропилен ва ҳатто целлюлоза ҳам хавфли бўлиб чиқди. Баъзилар целлюлозани “табиий” материал деб ўйлаши мумкин, лекин у ҳам кимёвий моддалар билан қайта ишланиши натижасида пластик хусусиятга эга бўлади. Демак, бундай материалларнинг барчаси ҳам истеъмол учун мос эмас.
Мутахассислар чойни қайта ишланмаган шаклда, яъни қуритилган барглар ёки табиий ҳолатда истеъмол қилишни тавсия этишади. Бу нафақат соғлиқ учун хавфни камайтиради, балки чойнинг ҳақиқий таъми ва хушбўйлигидан баҳра олиш имконини ҳам беради. Шу билан бирга, металл ёки шишадан тайёрланган чойнаклардан фойдаланиш орқали ҳам истеъмол жараёнини хавфсиз қилиш мумкин.
Замонавий ҳаётда қулайлик учун ўйлаб топилган ҳар бир воситанинг ортида хавфли оқибатлар ётишини унутмаслик керак. Соғлиқни ҳимоя қилиш ҳар биримиз учун муҳим бўлиши, таом ва ичимликлар сифатига эътиборли бўлиш ўта зарур. Чойнинг ҳақиқий мазасини қадрлаб, уни соғлом усулларда истеъмол қилиш вақти келди.
🧠
@nurbekalimov